Ницца: ‘Жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ’

Фото муаллифлик ҳуқуқи VALERY HACHE
Image caption Ницца

Париждаги Ўзбекистон элчихонаси ходимининг Би-би-си Ўзбек Хизматига билдиришича, ҳозирча пайшанба тунги ҳужумда ўзбекистонликлар қурбон бўлишгани ёки жабр кўришганига оид бирор бир хабар йўқ.

Аммо, Ўзбекистон элчихонаси ходимига кўра, жорий пайтда дипломатик ваколатхоналар фаолияти доирасида бу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилишмоқда.

"Бу хусусда Франциядаги барча масъул идоралар билан ҳамкорликда иш олиб боришмоқда".

Бундан аввал Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот билан чиққан.

Воқеа юз берган пайтда Ниццадаги ҳужум сатҳида тўрт қозоқ фуқароси бўлгани, аммо улардан ҳеч бирига зиён-заҳмат етмаганини билдирган.

Қолган Марказий Осиё давлатлари эса, ҳозирча бу хусусда бирор бир баёнот билан чиқишмаган.

Қўшни Афғонистон ҳукумати ҳам ҳозирча бу масала юзасидан жим.

Аммо, Россия томонига кўра, Ниццадаги қонли ҳужумда бир нафар фуқаролари қурбон бўлган. Яна биттасига тан жароҳати етган.

Ниццадаги юк машинаси воситасида уюштирилган ҳужум камида 84 кишининг умрига зомин бўлган.

Ҳужум кеча кечқурун Франция Миллий Куни тантаналари чоғида юз берган.

Бу ҳужумда ҳам кўплаб инсонлар яраланганлар. Аммо, ҳозирча, уларнинг аниқ сонига оид маълумотлар йўқ.

Юк машинасида бўлган ҳужумчининг ўзи кейинроқ полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Полициянинг хабар қилишича, ҳужумчи келиб чиқиши тунислик бўлган Франция фуқароси Муҳаммад Булол экани аниқланган.

Ҳозирча ҳужумга бирор бир гуруҳ масъулиятни расман ўз зиммасига олмаган.

Аммо франциялик масъуллар бу гал ҳам ҳужум Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳининг иши бўлиши мумкин, деган тахминдалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

•ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

•Instagram - BBC UZBEK

•Twitter - BBC UZBEK

•Odnoklassniki - BBC UZBEK

•Facebook - BBC UZBEK

•Google+BBC UZBEK

•YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

•Skype - uzbekbbclondon

•bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар