Олмония янги аскилтеррор қонунларни кўриб чиқмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Олмон политсияси

Олмония Ички ишлар вазири сўнгги пайтлар рўй берган ҳужумлар манзарасида янги аксилтеррор қонунларни ошкор қилмоқда.

Вазир Thomas de Maiziere жиноятчи муҳожирларни имкон қадар тезроқ ортга қайтариш, видео кузатувлардан кўпроқ фойдаланиш каби янги қоидалар тарафдори.

Айрим мусулмон давлатларида кийиладиган паранжи-бурқа ҳам тақиқланишига доир режалар бор.

Радикал исломчилар томонидан масжидларни молиялаш ҳам тақиқланади.

Икки фуқароликни ҳам тақиқлаш эҳтимоли ҳамда тиббий маълумотларни ошкор этилишини осонлаштиришга доир таклифлар қизғин мубоҳасаларга сабаб бўлганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Бурқа

Олмония матбуоти хабарларига кўра, социал-демократлар (SDP) ва насроний-демократлар (CDU) икки фуқаролик ҳуқуқини бекор қилишга жиддий қарши мавқени эгаллашган. Яшиллар партияси ҳам бу режага қарши чиқмоқда.

Кузатувчиларга кўра, келаси йилга режаланган сайловлардан аввал ҳар томон хавфсизлик масаласини сиёсийлаштирмоқда.

Шахсий маълумотлар дахлсизлигига нима бўлади?

Олмония конституциясида шифокорларнинг бемор шахси дахлсизлигини ҳурмат қилиши мажбурияти алоҳида ўрин эгаллайди.

Аммо яқиндан бери айни дахлсизлик масаласи борасида турфа фикрлар ўртага отилмоқда.

Айримлар агар шифокор ўз мижозининг террор ҳужуми режалаётгани ёки унинг террорчи тармоққа алоқаси борлигидан хабари бўлса, унда бу ҳақда полицияни огоҳ этиши керак, деб ишонадилар.

Олмонияни ларзага солган учта ҳужумда ҳам шубҳа қилинганлар руҳан беқарор бўлишгани аниқланган:

  • Ўтган ой Ansbach ҳужумчиси ўзини ўлдирди, 15 кишини яралади
  • Мюнхендаги савдо марказида 9 кишини ўлдирган ҳужумчи
  • 2015 йилда Germanwings учоғи ҳалокати - учувчининг руҳан беқарор экани маълум бўлган

Хатар

Бавария жосуслик хизматларининг мулозимларидан бири Manfred Hauser Би-би-си билан суҳбатда Олмонияга йирик ҳужум уюштирилиши эҳтимоли юқори эканлигини айтган.

Унинг айтишича, Олмония хавфсизлик хизматлари ИШИД муҳожирлар ниқоби остида ўз аъзоларини мамлакатга юбораётганига доир ахборотларни текширмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар