Россия Ҳалабда "инсонпарварлик оташкесими" эълон қилди

Image caption Охирги ойларда Ҳалаб учун жанглар янада жадаллашган

Россия қамал остидаги Ҳалабга инсонпарварлик ёрдамларини ўтказиш мақсадида ҳарбий ҳаракатларни уч соатга тўхтатишга тайёрлигини эълон қилган.

БМТ ёрдам етказиш учун камида 48 соат вақт зарурлигини айтган, аммо Россиянинг бир томонлама оташкесим таклифини кўриб чиқишини билдирган.

Охирги ойларда Ҳалабда Россия ҳаводан дастаклаётган Сурия ҳукумат кучлари ва мухолифат гуруҳлари ўртасида қақшатқич жанглар кечмоқда.

Суриянинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Ҳалаб тақрибан тенг иккига бўлинган; унинг ғарбий қисмини Башар Асад кучлари, шарқини эса мухолифлар назорат қилишмоқда.

Ўтган ҳафта исёнчилар қамални ёриб ўтишга муваффақ бўлганликларини айтишган, аммо Сурия ҳукуамати буни тасдиқламаган.

Image caption Ҳалаб шарқида ҳанузгача 250 минг аҳоли истиқомат қилади

Бирлашган Миллатларнинг маълумотича, Ҳалаб шарқида ҳозиргача 250 минг одам яшаб келмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигининг айтишича, 11 август куни шаҳарда жанглар уч соатга - соат 10 дан 13 гача тўхтатилади.

Сурияч давлат матбуоти Ҳалабдаги инсонпарварлик амалиёти ҳақида ўтган ой охиридан буён хабар тарқатиб келади.

Расмий матбуотга кўра, ўнлаб оилалар инсонпарварлик йўлаги орқали Ҳалабнинг шарқий минтақаларини тарк этишга муваффақ бўлишган.

Пайшанба куни ҳалаблик бир гуруҳ шифокорлар АҚШ Президенти Барак Обамага мурожаат қилиб, уруш ичида қолган 250 минг тинч аҳолига ёрдам беришни сўрашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.