Россия Эронга бомбардимончи учоқларини жойлаштирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Эроннинг Хамадон аэропортидан ҳавога кўтарилган Россиянинг Ту-22М3 ва Су-34 бомбардимончи учоқлари Суриядаги жангариларни нишонга олган.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, бу рус учоқларининг Суриядаги амалиётларда илк бор Эрондаги ҳаво базасидан истифода этишидир.

Россия ҳарбийларига кўра, бомбардимончи учоқлар учта йирик қурол-аслаҳа омбори, учта бошқарув пункти, шунингдек, жангарилар тайёрлаш жамлоғини йўқ қилган.

Аввалроқ Хамадонга рус учоқларининг келтирилгани ҳақида араб матбуоти хабар берган эди.

Бунга қадар олис масофага учувчи бомбардимончилар Россия ҳудудидаги аэродромлардан, жанговар учоқлар эса Суриянинг Хмеймим авиабазасидан ҳавога кўтарилган.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари 2015 йил сентябрида бошланган.

Шу йил мартида Президент Путин Россия қўшинларининг катта қисмини Суриядан олиб чиқишга буйруқ берган.

Аммо Россия Ҳаво-космик кучлари ҳануз Суриядаги нишонларни бомбалашда давом этмоқда.

"Исломий давлат" ва "Жабҳат-ан Нусра" гуруҳлари Россияда террорчи ташкилотлар деб тан олинган ва тақиқланган.

Ўз фикр-мулоҳазаларингизни Би-би-си Ўзбек хизматининг Whatsapp, Telegram ва Viber орқали билдирмоқчи бўлсангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.