Украинада жанг қилган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи korrespondent.net
Image caption Украина Хавфсизлик Хизмати бўлгинчилар тарафида жанг қилгани айтилган ўзбекистонликнинг паспортини намойиш этган

Украина хавфсизлик хизматлари мамлакат шарқида бўлгинчилар тарафида жанг қилган Ўзбекистон фуқаросининг ҳибсга олинганини маълум қилган.

Украина Хавфсизлик хизмати - СБУ нинг билдиришича, россияпараст бўлгинчиларнинг тан олинмаган Донецк Халқ Республикаси-ДНР томонида жанг қилган 20 ёшли ўзбек фуқароси Мариуполда ушланган.

УХХ матбуот хизматига кўра, 2014 йилда "пул ишлаш мақсадида ёлланган" ўзбекистонлик Горловка ва Широкино остоналаридаги жангларда иштирок этган.

"Стрелок" лақабли ёлланма жангчининг шу кунларда Украина фуқаролигини олиш мақсадида украин ҳарбийлари назорат-ўтиш нуқталарини четлаб ўтиб, Мариуполга келган пайти ҳибсга олингани айтилмоқда.

Айни ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Интернетда пайдо бўлган видеода ўзбекистон фуқароси эканини айтган Б.А.В. исмли рус йигити бўлгинчилар тарафида жанг қилганидан пушаймонлик изҳор қилади ва ноқонуний қуролли гуруҳларга қўшилганларни украин ҳарбийларига қаршилик кўрсатишни тўхтатишга чақиради.

Шу йил январида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси бир баёнот тарқатиб, ўз фуқароларини бу мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан тийилишга чақирганди.

Элчихона ўзбекистонликларни бу каби ҳаракат учун ватанларида жиноий жавобгарлик кутиши ҳақида огоҳлантирган.

Ўз фикр-мулоҳазаларингизни Би-би-си Ўзбек хизматининг Whatsapp, Telegram ва Viber орқали билдирмоқчи бўлсангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.