Олма-Отадаги эски-туски бозорида ёнғин чиқди

Олма-Ота Фото муаллифлик ҳуқуқи Raditochka.kz
Image caption Ёнғинни ўчиришга вертолетлар жалб этилган

Олма-Отанинг эски-туски буюмлар сотиладиган "Ўлжа" бозорида йирик ёнғин содир бўлган.

Дастлабки хабарларга кўра, 3 минг квадрат метр жойни қамраб олган ёнғин бозорнинг омборхонасидан бошланган.

Тушдан кейин чиққан ёнғинни ўчириш учун иккита вертолет, 100 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ва 30 та техника жалб этилган.

Савдогарлар молларини қутқаришга ҳаракат қилаётгани айтилади.

Хабарларга кўра, маҳаллий вақт билан 18.43 да ёнғин бартараф этилган, аммо айрим нашрлар ёнғиннинг ҳануз давом этаётгани ҳақида ёзмоқда.

Ёнғин сабаби ва талофатлар ҳақида расмий маълумот йўқ.

Фото муаллифлик ҳуқуқи radiotochka.kz
Image caption Бу бозордаги биринчи ёнғин эмас

Маълумотларга кўра, бу эски-туски бозорининг биринчи ёниши эмас.

2013 йилдаги сентябридаги энг йирик ёнғинда 5 минг квадрат метрдан кўпроқ майдон ёниб кетган.

Шундан сўнг шаҳар ҳокимиятининг буёруғи билан бирин-кетин эски расталар бузилиб, ўрнида янги савдо мажмуалари қад ростлаган.

Шу йил апрелида эса айни бозор яқинидаги "Адем" савдо марказида йирик ёнғин келиб чиққан.

Олма-Ота шаҳар ҳокимияти шу йил майида эски-туски бозорини бутунлай йўқотиб, ўрнида 15 та савдо мажмуаси қуришни режалаётганини айтган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг