Олимпиячилар: "Бахтимизга соғ бўлинг, дода!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Ўзбекистон президентининг шифохонага ётқизилгани ҳақидаги расмий хабар Рио олимпиадасида ўзбек спортчилари эришган ғалабалар қутланаётган пайтга тўғри келган.

Амалда президент шифохонага ётқизилишидан аввал имзолаган энг сўнгги фармонлардан бири ҳам олимпиячиларни тақдирлаш ҳақида бўлган.

Расмий хабардан кўп ўтмай, ижтимоий тармоқларда ғолиб олимпиячилардан бир гуруҳининг Президентга соғлик тилаган видеоси пайдо бўлган.

Унда ораларида Ҳасанбой Дўсматов ва Фазлиддин Ғоибназаровлар ҳам бўлган беш нафар олтин ва кумуш медал соҳиблари таниқли қўшиқчи ва актёр Жаҳонгир Позилжоновга жўр бўлган ҳолда "Бахтимизга ҳамиша соғ-омон бўлинг дода, умрларингиз узоқ бўлсин!" дея тилак билдиришади.

Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи эса ўзбекистонликларни "интернетда тарқалаётган ҳар-хил миш-мишлар"га эътибор бермасликка чақирган.

"Юртбошимиз соғ-омонла. Биз ҳамиша дуодамиз. Соғ бўсинла, омон бўсинла, доимо бизга бош бўсинла" деб хитоб қилган Жаҳонгир Позилжонов.

Шунингдек, қўшиқчилар Озодбек Назарбеков, Шаҳзода ва Муниса Ризаевалар ҳам ўзларининг Instagram даги саҳифаларида мухлисларга шундай мазмундаги мурожаатларни жойлаштирганлар.

Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ўз ташаббуслари билан бу каби мурожаатлар билан чиқишганми ёки расмийлар томонидан бунга сафарбар қилинганларми, маълум эмас.

Айни пайтда мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўзининг ҳукуматдаги манбаъларига таянган ҳолда Президент Ислом Каримовнинг жума куни Дўрмонда олимпиячилар шарафига берилган зиёфат чоғида юрак хуружига учрагани ҳақида хабар тарқатган.

Uzxalqharakati сайтида чоп этилган хабарда тун ярмига қадар давом этган зиёфатда Президент Каримовдан ташқари унинг маъмурияти бошлиғи ва бош вазир ҳам иштирок этгани айтилади.

Аммо ушбу хабарнинг ягона манбаси бундан аввал ҳам Ўзбекистон раҳбарининг соғлиги ҳақида қатор хабарлар тарқатган мухолифат нашри бўлиб қолмоқда.

Ўзбек мухолифатининг хабарлари расмийлар томонидан ҳеч қачон тасдиқланмаган, инкор ҳам этилмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.