Бишкекдаги худкушлик ҳужуми саҳнаси
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бишкекдаги худкушлик ҳужуми саҳнаси

Қирғизистон расмийларига кўра, худкуш ҳужумчи автомобилини Бишкекдаги Хитой элчихонаси дарвозасига бориб урган.

Портлаш оқибатида худкуш ҳужумчининг ўзи ҳалок бўлган, уч инсон жароҳатланган.

"Худкуш-террорчи "Мицубиси Делика" автомашинасини бошқарган. Жабрланганларнинг уччаласи ҳам Қирғизистон фуқароларидир", деб айтган Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Жениш Раззоқов.

Бу уч киши элчихонанинг қўриқчилари бўлганлар.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш овози ва тўлқини Қирғизистон пойтахтининг бутун жанубий қисмида эшитилган ва сезилган.

Элчихона биносига яқин уйлардаги ва дўконларнинг деразалари синиб кетган.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари хабар қилишларича, худкуш ҳужумчининг танаси қолдиқлари портлаш жойидан бир неча юз метр узоқликда топилган.

Ўзини портлатган инсоннинг шахси ҳозирча аниқланмаганини айтганлар расмийлар.

Шарҳсиз видео.