Россия: 'Ўзбекистон Президент Каримовни даволашда ёрдам сўрамади'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Россия Бош вазирининг ўринбосари Ольга Голодецнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Президент Ислом Каримовни даволашда тиббий ёрдам сўраб, Москвага мурожаат қилмаган.

Интерфакс агентлиги Россия мулозимининг "бу каби ёрдам Москва билан Тошкент ўртасида мавжуд келишувлар доирасида кўрсатилиши мумкин" , деган сўзларини келтирмоқда.

"Биз қўшни давлатлар ҳудудида имкони бўлмаган мураккаб технологик жарроҳлик амалиётларида ҳар доим ёрдам бериб келамиз", - деб айтган Голодец хоним журналистлар билан суҳбатда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria.ru
Image caption Ольга Голодец Россия Ўзбекистон Президентига тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган

У Россия томони бу борада Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишга тайёр эканини изҳор қилган.

Аввалроқ Россиялик машҳур кардиохирург Лео Бокериянинг ўтган дам олиш кунлари Тошкентга сафар қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Шифокорнинг ўзи ҳозирга қадар бу хабарларни тасдиқламаган.

Ўзбекистон ҳукумати 78 ёшли Ислом Каримовнинг даволаниш учун шифохонага ётқизилгани айтилган 28 августдан буён бу борада биронта қўшимча маълумот тарқатмаган.

Президент девонидаги номи ошкор этилмаган манба Президент Ислом Каримовнинг вафот этгани ҳақида душанба куни тушдан сўнг Россия матбуотида пайдо бўлган хабарларни рад этган.

Сешанба куни Би-би-сининг Тошкентдаги манбалари 31 август куни ўтадиган расмий мустақиллик байрами ва Ўзбекистон санъат усталари иштрокидаги тантанали концерт дастурининг қолдирилганини айтишган.

Ўзбекистондаги нашрлар расмийларга иқтибосан байрам дастурининг қисқартирилганини тасдиқлаганлар.

Президентнинг қизи:"Отам шифо топмоқда"

31 август куни ўзининг Instagram даги саҳифасида ўзбекистонликларни мустақилликнинг 25 йиллиги билан табриклаган Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева юртдошларининг эзгу ниятлари отасининг шифо топишида "ёрдам бермоқда деб ишониши"ни айтган, аммо давлат раҳбарининг аҳволига доир қўшимча маълумот бермаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Lola Karimova-Tillyaeva

"Азиз юртдошлар, сизни барчамиз учун қадрли айём - Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан чин кўнгилдан муборакбод этаман!

Мен бизнинг бағрикенг, меҳнаткаш ва ниҳоятда иқтидорли халқимизга бахт-саодат ва фаравонлик тилайман! Саховатли она заминимизда ҳамиша тинчлик ва ҳотиржамлик барқарор бўлсин. Она Ватанимизда асрлар оша мавжуд бўлган бағрикенглик, турли миллат ва динлар вакиллари орасидаги ўзаро хурмат ва эҳтиромга асосланган муносабатлар ҳамиша сақланиб қолишига тилакдошман.

Азизлар, ушбу фурсатдан фойдаланиб, мен барчангизга Президентимизнинг тез шифо топишларини истаб билдирган самимий тилаклар ва эзгу ниятларингиз учун чин қалбимдан ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Бу бизлар учун жуда аҳамиятлидир, ва ушбу ниҳоятда самимий ва дилдан чиққан тилаклар ва сўзлар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда деб ишонаман. Сизларга катта раҳмат, азизлар!" деб ёзган Лола Каримова-Тиллаева хоним.

У душанба куни эрталаб ўзининг Instagram ва Facebook даги саҳифаларида отасининг ўтган дам олиш кунлари мияга қон қуйилиш ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилгани ва аҳволининг "стабил" эканини ҳақида хабар тарқатганди.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО даги элчиси бўлган Лола Каримова-Тиллаева айни пайтда отасининг "келгусидаги соғлиқлари борасида қандайдир тахминлар қилиш анча эрта" эканини айтган.

'Ўзбекистон Россиядан тиббий ёрдам сўрамади'

Айни пайтда Россия Бош вазирининг ўринбосари Ольга Голодецнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Президент Ислом Каримовни даволашда тиббий ёрдам сўраб, Москвага мурожаат қилмаган.

Интерфакс агентлиги Россия мулозимининг "бу каби ёрдам Москва билан Тошкент ўртасида мавжуд келишувлар доирасида кўрсатилиши мумкин" , деган сўзларини келтирмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria.ru
Image caption Ольга Голодец Россия Ўзбекистон Президентига тибббий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган

"Биз қўшни давлатлар ҳудудида имкони бўлмаган мураккаб технологик жарроҳлик амалиётларида ҳар доим ёрдам бериб келамиз", - деб айтган Голодец хоним журналистлар билан суҳбатда.

У Россия томони бу борада Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишга тайёр эканини изҳор қилган.

Аввалроқ Россиялик машҳур кардиохирург Лео Бокериянинг ўтган дам олиш кунлари Тошкентга сафар қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Шифокорнинг ўзи ҳозирга қадар бу хабарларни тасдиқламаган.

Ўзбекистон ҳукумати 78 ёшли Ислом Каримовнинг даволаниш учун шифохонага ётқизилгани айтилган 28 августдан буён бу борада биронта қўшимча маълумот тарқатмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ