Британиядаги ўзбек бошпана изловчи: 'Ватанда тазйиқ бор'
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Британиядаги Ўзбек бошпана изловчи: 'Ватанда тазйиқ бор'

Ўзбекистонда Ислом Каримов даври поёнига етаётган бўлиши мумкин, аммо сиёсий тазйиқ ва таъқиблардан қочган минглаб ўзбеклар ватанларига қайтишга шошилмаётир. Шу кунларда Лондондаги хорижликларни қайтариш марказида ушлаб турилган тошкентлик Муҳаммад Шоқуддусов Британия ҳукуматининг уни Ўзбекистонга қайтариш қарори устидан шикоят қилмоқчи. У ватанга қайтарилгани тақдирда қийноқларга юз тутиши мумкинлигини иддао қилган. Би-би-си Тошкентдаги Сингапур институтида таҳсил олганини айтган Муҳаммаднинг даъволарини мустаҳкам манбалардан тасдиқлаш имконига эга эмас. Инсон ҳақлари ташкилотлари ўтмишда Ўзбекистонга қайтарилган диндорларнинг ҳибсга олингани ва қийноққа солиниш ҳолларини ҳужжатлаштирган. Суҳбатни тингланг.