Сноуден: 'Хакерлик ҳужуми ортида Россия турибди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Эдвард Сноуден 2013 йилда Россиядан сиёсий бошпана олган

Россияда яшаётган АҚШ Марказий жосуслик бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден яқинда АҚШга қарши уюштирилган хакерлик ҳужумлари ортида Москва турган бўлиши мумкинлигини айтган.

У Россияни фуқаро эркинликларини чеклаётгани учун танқид қилган.

Financial Times рўзномасига интервюсида Сноуден Россия ҳукуматининг фуқаро жамияти ва алоҳида шахслар ҳақларини чеклаш услубини "ҳаддан ташқари, ҳалокатли ва катта маблағ талаб қилувчи" деб атаган.

Аввалроқ Сноуден Россия парламенти қабул қилган ва "Ярова қонуни" номи билан билинган аксилтеррор қонунчилигини танқид қилган эди.

Твиттердаги саҳифасида у қонунни "репрессив ва соғлом алқга зид" деб таърифлаган.

Унга кўра, АҚШ даги Демократик партиянинг электрон почта серверларига қилинган ҳужум ортида, афтидан, Россия турибди.

Аввалроқ Путин бу ҳужумлар ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган эди.

Сноуден билан британиялимк журналист Алан Расбриджер Москвадаги меҳмонхонада учрашган.

Эдвард Сноуден 2013 йилда Россиядан бошпана олган, орадан бир йил ўтиб, унга Россияда уч йиллик яшаш ҳуқуқи берилганди.

АҚШ расмийлари Сноуденни давлат мулкини ўғирлаш, миллий мудофаага алоқадор ахборотдан ноқонуний фойдаланиш ва шунингдек, махфий ҳужжатларни қасддан ошкор этишда айблайдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.