Мирзиёев 'Оқсаройга кўчиб ўтди'
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мирзиёев 'Оқсаройга кўчиб ўтди'

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Рустам Иноятов 13 сентябр куни марҳум президент Ислом Каримовга ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандга ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликлари ички ишлар вазири Сайф бин Заидни кутиб олган ва унга ҳамроҳлик қилган.

Бу камдан-кам кўриниш берадиган ўзбек махсус хизматларининг қудратли раҳбари учун мисли кўрилмаган очиқликдир.

71 ёшли жаноб Иноятов мамлакатнинг кейинги президенти ким бўлишида муҳим воситачи ролини ўйнайдиган шахс сифатида кўрилади.

Аммо унинг ўзи шахсан президентликка даъвогар эмас, деб ишонилади.

Айни пайтда президентнинг собиқ матбуот котиби, журналист Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, Бош вазир ва вақтинча президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев аллақачон Ҳукумат уйидан Оқсаройга кўчиб ўтган.

Биз Шароф Убайдуллаевни суҳбатга тортдик ва аввалига Рустам Иноятов ҳозирда очиқликка чиқмоқдами, деб сўрадик.

Видеони YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.