'Суриядаги урушнинг чўзилишида Россия айбдор'

Борис Жонсон
Image caption Жонсон Суриядаги урушнинг чўзилиши ва жадаллашишида Россияни айблади

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Би-би-си билан суҳбатда Россия Суриядаги фуқаролар урушининг чўзилиши ва эҳтимол, уруш жиноятларида ҳам айбдор бўлиши мумкинлигини айтди.

Унга кўра, Суриядаги инсонпарварлик ёрдамлари карвонига ҳужум уруш жиноятларига тенгдир.

Ўтган душанба Ҳалаб четида қамал остидаги шаҳар аҳолисига ёрдам етказаётган 31 та юк машинасидан иборат ёрдам карвони ҳаводан ҳужумга тутилганди.

Ҳужумда 20 киши қурбон бўлган.

Кремл ҳодисага алоқадорлигини рад этган.

Якшанба куни Би-би-сининг "Эндрю Марр шоуси" дастурига гапирган жаноб Жонсон Суриядаги урушнинг чўзилиши ва жадаллашишида Россияни айблади.

"Путин режими Асаднинг қўлига шунчаки қурол берибгина қолмаяпти. Айрим ҳолатларда бу қуролдан унинг ўзи отаяпти. Русларнинг ўзлари бунда иштирок этишмоқда. Биз ёрдам карвони билиб туриб нишонга олинганми, йўқми, ўрганишимиз керак. Агар шундай бўлса, бу ҳарбий жиноятдир", деб айтган Британия ташқи ишлар вазири.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишниистасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.