Қирғизистон: террор хавфи ўрганилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sputnik.ru

Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси АҚШ ва Британия элчихоналарининг эҳтимолий террор хуружи ҳақидаги маълумотларини ўрганаётганини, бунгача эса қўмита бу ҳақда маълумот олмаганини маълум қилди.

"Қирғизистон ҳавфсилик хизмати тинчликка хавф солувчи ҳуружлардан огоҳлантирувчи ҳар қандай маълумотларни ҳамкорларимиз биз билан ўртоқлашишидан мамнун бўламиз", дейилади қўмитанинг пресс-релизида.

8 октябр куни Америка Қўшма Штатларининг Бишкекдаги элчихонаси Қирғизистонга келишни режалаштираётган ва бу ерда яшаган фуқароларини шахсий хавфсизлигига эътибор қаратиб, эҳтиёт бўлишга чақирди.

Бу ҳақда элчихона ўз сайтида махсус баёнот эълон қилган.

"АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси маҳаллий ҳокимият билан хорижий дипломатларга қарши террор хуружи, одамларни гаровга олиш ёки уларни ўғирлаш каби воқеалар октябр ойида содир этилиш эҳтимоли бор деган маълумот олди. Шу сабабдан элчихона ўз фуқароларини эҳтиёт бўлиб, жамоат жойларда хавфсизликни сақлаб, одамлар кўп йиғилган жойларга бормасликка чақиради. Маҳаллий ҳокимиятнинг хавфсизлик бўйича йўриқномасига амал қилиб, оммавий ахборот воситаларидан маълумот олиб туринглар. Қандайдир бир намойиш ёки оммавий юришлардан узоқ бўлинглар", деган огоҳлантирув баёноти остида элчихона билан боғланиш рақамлари кўрсатилган.

Америка элчихонасининг баёнотидан бир кун ўтиб, Британиянинг Бишкекдаги элчихонаси ҳам ўз фуқароларини эҳтимолий террор ҳуружидан огоҳлантирди.

Жангарилар таҳдиди

Ушбу баёнотлар ёйинланишидан икки кун аввал YouTube сайтида Суриядаги жангларда қатнашаётган қирғизистонликларнинг видеомурожаати чиққан.

Унда уч одамдан бири ҳукуматни танқид қилиб, Қирғизистонда исломий шариат тўлиқлигича ўрнатилиши кераклиги, бунинг учун барча ҳаракатларни қилишларини айтади.

Қирғизистон хавфсилик хизмати ниқоб кийиб, қурол ушлаб ўтирган одамларни Қирғизистонга қилган мурожаати ўрганилаётганини маълум қилган.

Жорий йилнинг 29 август кунн Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасига номаълум шахс енгил машина билан ҳужум қилган.

Кучли портлаш оқибатида элчихонанинг уч нафар ходими жароҳат олиб, ҳудкуш ўзи ҳам нобуд бўлган ва элчихона биносига зиён етган.

Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси бу портлаш ортида Суриядаги жангларда иштирок этаётган уйғурлар турганини маълум қилган ва 4 нафар шахсни воқеага алоқадорликда гумонлаб, қўлга олган

Яна 4 киши қидирувга берилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг