Мирзиёев амнистияси Каримов амнистияларидан фарқ қиладими?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мирзиёев амнистияси Каримов амнистияларидан фарқ қиладими?

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев душанба куни Сенатга Конституциянинг 24 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш ҳақидаги тақдимномани киритган.

Сенат чоршанба куни очиладиган ялпи мажлисида амнистия ҳақидаги қарорни қабул қилиши кутилмоқда.

Бу Ислом Каримов вафотидан кейин эълон қилинадиган биринчи амнистия бўлади.

Бундан аввал ҳам Конституция куни муносабати билан амнистия эълон қилиб келинган, аммо одатда Сенат бу ҳақдаги қарорни Конституция куни арафасида қабул қиларди.

Бу йилги амнистия ушбу санадан қарийб икки ой аввал ва навбатдан ташқари президент сайловлари арафасида эълон қилинмоқда.

Ислом Каримов вафотидан кейин мамлакат қамоқхоналаридаги минглаб экани айтиладиган сиёсий маҳбусларнинг озод этилишига умидлар пайдо бўлган.

Би-би-си кутилаётган амнистиянинг эҳтимолий кўлами ҳақида тошкентлик инсон ҳақлари фаоли Сурат Икромов билан суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг