Ўзбек энага "айбига иқрор бўлди"

Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова маҳкамада. Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Гулчеҳра Бобоқулова Москвада тўрт яшар қизалоқни ўлдирганига иқрор бўлган.

"У ўз айбига иқрор бўлди ва айбловга рози", деб хабар қилади ТАСС Бобоқулованинг таржимони Фарида Ханифовага иқтибосан.

Бугун Москва шаҳрининг Хорошевский тумани маҳкамасида ўтаётган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулованинг судида томонлар тинглови бошланган.

Россия қонунчилиги ушбу қотиллик маҳкамасини ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни талаб қилади.

39 ёшли Гулчеҳра Бобоқулова устидан маҳкама 13 октябр куни бошланган эди.

24 октябр куни Бобоқулова энагалик қилган оила аъзоларининг кўрсатмаларини тинглашга қарор қилинган.

39 ёшли самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулова шу йил февралида Москвадаги "Октябрское поле" метро бекати ёнида тўрт ёшли қизалоқнинг қонли боши билан ушланган эди.

Қўлга олинганидан кейин ўзбекистонлик энага болани ўлдиришга "Оллоҳ буйруқ бергани", бу қотиллик "Сурия учун қасос" эканини айтган.

Тергов доирасида ўтказилган руҳий экспертиза Гулчеҳра Бобоқулованинг узоқ йиллардан буён руҳий хасталикдан азият чекишини аниқлаган.

Унга шизофрения ташхиси қўйилган.

Гулчеҳра Бобоқулова Москвада Мешеряковлар хонадонида уч йил энагалик қилган.

Қотилликдан сўнг у уйга ўт қўйган.

Бобоқуловага "вояга етмаган шахсни ўлдириш", "ўзгалар мулкини ўт қўйиб вайрон қилиш" ва "портлаш ҳақида ёлғон ахборот тарқатиш" айбловлари қўйилган.

Сентябр ойи охирида Тергов қўмитаси Бобоқулова устидан терговни якунлаган, прокуратура уни мажбурий даволаш лозим деган хулоса берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.