Болгария президенти: "Россия Оврўпони парчаламоқчи"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Плевнелиев Россияни тажовузкор миллатчи давлат дея атаган

Болгария Президенти Росен Плевнелиев Би-би-си билан интервьюсида, ўз фикрида, Россия Оврўпони кибер ҳужумлар билан парчалаш ва беқарлаштиришга уринаётганини айтди.

Плевнелиев сўзларида, Кремль Оврўподаги сиёсий партияларни молиялаш ва тарғибот ёйиш йўли билан Болгария ва бошқа Оврўпо давлатларидаги сиёсатга таъсир қилишга ҳаракат қиляпти.

Келгуси ой президентлик ваколати ниҳоясига етадиган Плевнелиевнинг айтишича, ўтган йили Болгариянинг Марказий сайлов қўмитаси сайти ва бошқа қатор ҳукумат сайтлари хакерлар ҳужумларига учраган ва бу ҳужумлар ортида АҚШдаги Демократик партия сайтига ҳужум қилган хакерлар турган бўлиши мумкин.

Россия ҳукумати бу каби айбловларни рад этади.

Болгарияликлар 6 ноябрда президентлик сайловларида овоз берадилар, бироқ Росен Плевнелиев унга ўз номзодини илгари сурмаган.

Охирги сўровларга кўра, ҳукуматдаги ГЕРБ коалицион партиясининг номзоди бўлмиш Цецка Цачевага сайловчиларнинг 26,3% фоизи овоз бериш ниятида, социалистлар вакили Румен Радевга эса 22,5% болгарлар хайрихоҳлик билдиришганю

Плевнелиев Би-би-си интервьюсида айтишича, Оврўпо тобора "хавфли ва оқибатини башорат қилиб бўлмас" зиддиятга тортиляпти.

"Оврўпода бугун бўлаётган ўйин танкларни киритиб ўз душманингга ўт очиш эмас. Путиннинг ўйини бошқа мамлакатларни ўзига қарам қилиб олишдир", - деди президент.

"Россия Оврўпони заифлаштириб, уни парчалаб, бизни тобе қилиб қўйишга уриняпти", - деди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг