Ўзбекистонда янги эркин иқтисодий ҳудудлар яратилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sputnik Uzbekistan
Image caption Ангрен эркин иқтисодий ҳудудлардан биридир

Ўзбекистонда Навоий, Ангрен ва Жиззахдагиларидан ташқари яна Фарғона, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида эркин иқтисодий ҳудудлар яратилади.

Бу ҳақида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Шанҳай Ҳамкорлиги Ташкилоти аъзо давлатлари ҳукумат раҳбарларининг мажлисида эълон қилди.

Эркин иқтисодий ҳудуд - мамлакатдаги бошқа ҳудудларга қараганда алоҳида юридик мақом, ҳамда миллий ва хорижий тадбиркорлар учун имтиёзли иқтисодий шароитларга эга бўлган чегараланган ҳудуд.

Азимов жанобларига кўра, Президент вазифасини вақтинча бажараётган Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Фарғона вилоятида "Қўқон", Самарқанд вилоятида "Ургут" ва Бухоро вилоятида "Ғиждувон" эркин иқтисодий ҳудудлари ташкил қилинади.

Ўзбекистондаги эркин иқтисодий ҳудудларда хорижий сармоядорларга мисли кўрилмаган солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши айтилади. Расмий "Жаҳон" хабар агентлигига кўра, жорий йилдаги сармоялар ҳажми Ички Ялпи Маҳсулотнинг 26 фоизига тенг, ва унинг таҳминан бир чораги хорижий сармоялардир.

Халқаро ҳисоботларда Ўзбекистон коррупция ва рейдерлик тажрибаси туфайли сармоя ётқизиш энг хавфли ва қийин бўлган мамлакатлар сирасидан ўрин олиб келади.

Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримовага юзлаб миллион доллар пора берганини тан олган қатор компаниялар АҚШ ҳукумати томонидан йирик жарималарга тортилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар