"ОИ-Ўзбекистон ўртасида тўқимачиликка доир протоколни рад қилинг"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Talaba
Image caption Талабалар далада

Инсон ҳуқуқлари бўйича HRW ташкилоти Халқаро Савдо бўйича Оврўпо Парламенти аъзоларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон билан тўқимачиликка доир протоколни рад қилишни сўраган.

Инсон ҳақлари ташкилотига кўра, бунинг асосий сабаби Ўзбекистон мажбурий меҳнат сақланиб қолаётгани билан боғлиқдир.

"Тўқимачиликка доир икки томон ўртасида протокол қабул қилишини Оврўпо Иттифоқининг ташқи сиёсати асосларига зиддир. Бу Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакат бўйлаб халқни мажбурий меҳнатга дучор қилиб келаётганига кўз юмиш бўлади", дейилади мактубда.

Ташкилот бунинг ўрнига Оврўпо Иттифоқини Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат ҳолатларини тафтиш қилишга чақиради.

Оврўпо Иттифоқи парламентининг айни масалага жиддий ёндашуви ортидан 2011 йилда Ўзбекистон ҳукумати Халқаро Меҳнат Ташкилотига вазиятни яқиндан кузатишга рухсат берган эди.

2014 йилда Ўзбекистон Халқаро Меҳнат Ташкилотининг тавсияларини қабул қилган ва халқаро меҳнат қонунларига доир мажбуриятларга рози бўлган эди.

Аммо HRW инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон муқаддам ўз зиммасига олган масъулиятни бажармагани яна яққол кўзга ташланган.

Anti-Slavery International, Марказий Осиёда Инсон ассоциацияси, Cotton Campaign, Human Rights Watch, Инсон ҳуқуқларига доир Ўзбек-Олмон форуми тўпламаган маълумотларга кўра, 2016 йилда Ўзбекистон юз минглаб аҳолини пахта теримига мажбуран сафарбар қилган.

Айни вазиятни кузатаётган инсон ҳуқуқлари фаоллари, маҳаллий ва хорижий журналистларни таъқибу тазйиқ этган.

Минглаб талабалар пахта далаларига сафарбар қилингани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

HRW ташкилотига кўра, аввалги йилларда бўлгани каби пахта сафарбарлиги марказий ва маҳаллий ҳукумат раҳбарларнинг буйруғи билан амалга оширилган.

Ўзбекистон ҳукумати хорижий ташкилотлар томонидан ўзига нисбатан янграётган ҳар қандай танқидлар, хусусан, мажбурий меҳнат борасидаги айбловларни рад этиб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ