ЖОНЛИ: Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти этиб сайланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

АҚШнинг 45 Президенти этиб сайланган Доналд Трамп ким ўзи? Мана бу видеомизда у ҳақда балки сиз билмаган қисқача маълумотларни кўринг.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Доналд Трамп ким ўзи?

Доналд Трамп АҚШ сайловларида ғалаба қозонган экан, Ҳиллари Клинтонга энди аччиқ эсдаликлар қоладиган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
АҚШ сайловларидан қолган эсдаликлар
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Доналд Трамп ғалаба қозонар экан, унинг штаби олқишларга тўла, Ҳиллари Клинтон штабида эса

Икки сайлов штабида икки кайфият.

Доналд Трамп ўзининг сайловолди кампаниясида Ўзбекистонни ҳам тилга олган эди ва ўзбекистонликларни АҚШга киритмасликка чақирганди..

Доналд Трампнинг бу даъвати 4 август куни Портланд шаҳрида янграган.

Бошқа давлатлардан мусулмонларни Америкага киришини тақиқлаш ғоясини эсларкан, жаноб Трамп уларни "террорчилар", деб атаган.

Ироқ, Сурия, Афғонистон, Покистон, Яман, Сомали ва Марокаш қаторида Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар номини ҳам тилга олган...

Трампнинг Ўзбекистонни эҳтимолий террорчилар етиштириб бераётган давлатлар сафига қўшиши ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликларнинг ғазабнок муносабатларига сабаб бўлган.

Аммо бу - республикачи номзоднинг Америка янги президенти этиб сайланмасидан аввал, сайловолди тарғибот амалиётлари чоғида янграган сўзлари эди.

Унинг бундан кейинги ташқи сиёсатини эса, ҳар бир давлат тажрибасида бўлгани каби, ҳали вақт кўрсатади...Шундай эмасми?

Тафсилотлари видеолавҳамизда, назардан қочирманг, қизиқ

АҚШ президент сайловларида Трамп ғолиб

АҚШ сайловларида Республикачи номзод Доналд Трамп демократ Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонган.

Шундай қилиб Трамп АҚШнинг 45-Президенти этиб сайланган.

Ҳиллари Клинтон хоним Трампга сим қоқиб, уни ғалаба билан табриклаган.

8 ноябрдаги овоз бериш натижалари эълон қилиниб, Доналд Трампнинг ғалаба қозонгани эълон қилинар экан, Республикачи номзод ўзининг сайловолди штабида маъруза қилган.

Ўз нутқида Доналд Трамп Америка халқини бирлашишга чақирган.

"Мен ҳар бир америкаликнинг президенти бўламан", деб айтган Доналд Трамп.

13:40 Россия Президенти Владимир Путин Трампни ғалабаси билан табрикладиЖОНЛИ: Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти этиб сайланди

Кремл матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Президент Владимир Путин Доналд Трампни АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаган.

"Путин Россия-АҚШ муносабатларини инқироз ҳолатидан чиқариш, ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш ва глобал хавфсизликнинг чақириқлари самарали жавобларни топиш юзасидан ҳамкорликда ишлашга умид билдирди", дейилади Кремл матбуот хизмати тарқатган хабарда.

АҚШнинг қайси штатлари қайси номзод учун овоз берди?

Би-би-си Ўзбек Хизмати АҚШ сайловларини жонли кузатган.

12:00: Америка Қўшма Штатлари тарихидаги натижаларини олдиндан башорат қилиш энг қийин бўлган сайловларда республикачи номзод Доналд Трамп олдинда бормоқда.

11:51: АҚШ Конгресси спикери Пол Райан Доналд Трампни ғалабаси билан табриклади.

Олмония Мудофаа вазири Урсула фоен дер Яяйен Трампнинг сайловларда етакчилик қилаётгани ҳақидаги хабардан "ларзага тушгани"ни айтди.

Франциянинг ашаддий миллатчи "Миллий жабҳа" партияси раҳбари Марин Ле Пен ҳам Трампни ғалаба билан табриклаган.

"АҚШнинг янги Президенти Доналд Трамп ва Америка халқини табриклайман, озод халқ!" деб ёзган Ле Пен Твиттердаги саҳифасида.

Фото муаллифлик ҳуқуқи JULIO CORTEZ / AP

Эй-би-cининг башорат қилишича, демократлар вакиллар палатасида аксарият кўпчилик овозни ололмайди.

Республикачилар АҚШ Конгресси устидан назоратни сақлаб қолади.

Мухбирларимизга кўра, Клинтон хонимнинг сайлов штабида тушкунлик кайфияти ҳукм сурмоқда.

Сайлов натижалари катта экранларда эълон қилинаркан, Клинтон тарафдорлари кўз ёшларини тийишолмаган.

Трампнинг сайлов қароргоҳида эса аллақачон байрам бошланган.

Трамп Флорида,Оҳайо ва Шимолий Каролина штатларида, Клинтон хоним эса Виржиния ва Невада штатларида етакчилик қилмоқда.

Номзод ғолиб бўлиш учун 538 сайлов ҳудудидан 270 тасида аксарият овозларини олиши керак бўлади.

Аляскадан ташқари барча минтақаларда овоз бериш жараёнлари ниҳоясига етган ва сайлов натижалари ҳар онда эълон қилиниши мумкин.

Кўчмас мулк магнати бўлган 70 ёшли Трамп ва АҚШнинг илк аёл президенти бўлиши кутилган 69 ёшли Клинтон хоним сешанба куни Нью-Йорк шаҳрида овоз беришган.

Ҳар икки номзод ҳам сайлов кечасини Нью-Йоркдаги бир-бирига яқин масофада жойлашган сайлов қароргоҳларида ўтказишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати Америкадаги президентлик сайловини жонли ёритиб боради.

Америкаликлар АҚШ тарихида 45 президентни сайлаш учун овоз беришмоқда.

Улар Ҳиллари Клинтон ва ё Доналд Трампни президент этиб сайлашлари керак.

50 та штат ва Вашинтон округи олтита вақт минтақаси бўйлаб овоз берилади.

Саккизинчи ноябрда овоз бериш якунланиши керак.

Image caption Ким Американинг президенти бўлади?

Тошкент вақти билан аксарият ҳудудларда тонг соат бешда сайлов участкалари ёпилади.

Би-би-си сайлов натижалари тахминлари учун Америкадаги ҳамкори ABCнинг маълумотларига таянади.

Натижалар Тошкент вақти билан эрталаб соат 9 да маълум бўла бошлайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати Америкадаги президентлик сайловини жонли ёритиб боради.

10'30 -ABC News га кўра, Невадада Клинтон ғалаба қилди

Бу штат азалдан республикачиларга овоз берган. Аммо сўнгги демографик ўзгаришлар натижасида вазият ўзгаргани айтилади.

10'05 - Трамп ҳайратда қолдирмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption Президент Трамп?

Доналд Трамп кутилганидан кўра яхшироқ натижаларга эришмоқда. Трамп Флорида ва Огайо каби беқарор штатларда ғалаба қозонди. Аммо бошқа беқарор саналган штатлардан ҳали натижалар маълум эмас. Америка тарихидаги энг зиддиятли деб қаралаётган бу сайловда қатнашганларнинг сони ҳам юқори бўлгани айтилаётир.

09'51- Жоржия штатида ҳам Трамп ғолиб - ABC News

Бу штат 1996 йилдан бери республикачиларга овоз бериб келган.

09'40 - Аёва штатида Трамп ғалаба қозонди - ABC News

09'38 - Вашингтонда ABC Newsга кўра, Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонган.

Image caption Вашингтонда ABC Newsга кўра, Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонган

09'32 - Флоридада Трамп ғолиб

ABC News га кўра, Доналд Трамп Флоридада ҳам ғалабага эришган.

09'28 - Доналд Трамп Юта штатида ғалаба қилди, деб хабар беради ABC News.

09'21 - Трампнинг эҳтимолий ғалабаси Осиё бозорларини ларзага солди

Америкага Доналд Трампнинг президент бўлиши эҳтимоли Осиё бозорларида жиддий хавотирларга сабаб бўлган.

Ҳиндистон биржасида ҳиссалар нархи қарийб 4 фоизга тушиб кетган.

Австралия, Япония, Ҳонг Конг, Шанхай ва Жанубий Корея бозорларида ҳам ҳиссалар нархи тушган.

09'14 - Орегонда Клинтон ғалаба қилиши айтилмоқда

ABC News га кўра, Ғарбий соҳилдаги бу штатда Ҳиллари Клинтон ғалаба қилади.

Айни штат 1988 йилдан бери демократлар номзодига овоз беради.

09'08 - ABC News : Шимолий Каролинада Трамп ғалаба қозониши мумкин

Image caption Шимолий Каролина

09'00 - 2 штат Клинтонга, 1 штат Трампга овоз берди

ABC News натижаларига кўра, Калифорния Клинтон хонимга овоз берган.

Гавайида ҳам Клинтон ғолиб.

Доналд Трамп эса Айдаҳода ғалаба қилди.

08'41 - Клинтон Колорадо штатида ғалаба қилгани айтилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Колорадо

Бу штатда ғалаба Клинтон учун тўққизта сайлов овозини олиб келади.

08'35 - Клинтон Виржинияда ғалаба қозонгани айтилди

08'25 - ABC News га кўра, Огайо штати Трампга овоз беради

Огайо одатда Иккинчи Жаҳон уруши давридагидан ташқари доим ғалаба қозонадиган президентга овоз бериб келган...

08'10 - Ню Мексико Клинтонга, Миссури Трампга

ABC News натижаларига кўра, Ню Мексикода Клинтон ғалаба қилади. Бир пайтлар беқарор саналган бу штат сўнгги сайловларда демократларга хайриҳоҳ бўлиб келган. Испанзабонлар яшайдиган айни ҳудудда аксарият демократларга овоз бериши маълум.

Миссури эса Трампга овоз бериши кутилмоқда. Ўтган тўртта сайловда ҳам Миссури республикачи номзодларга овоз берган.

08'03 - Россияликлар Трамп ғалаба қилишини исташадими?

Image caption Россияликлар назари

Би-би-си мухбири Стив Розенбергга кўра, Москвада кўпчилик Доналд Трампнинг ғалабаси қилишини истайди. "Москваликлардан биридан Трампнинг аёлларга муносабатидан ташвишдамисиз деб сўралганида, у "йўқ, ахир мен русман", деб жавоб берган.

07'55 - New York Times Трамп 53 фоиз билан ғалаба қилишини башорат этди

Аммо беқарор саналган штатлардан келадиган натижалар ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

07'44 - Клинтон ва Трамп пойгаси қизғин

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ким ғалаба қилади?

Айрим таҳлилчилар, Клинтон хоним Флоридада ғалаба қозонса, маррага эртароқ етиб келади, деб айтишган эди.

Аммо ҳозирга қадар Трамп илгарироқ бормоқда. Ҳали Жоржиа каби муҳим штатлардан натижалар йўқ. Афтидан ҳали-бери ғолиб аниқланмайди.

Сайлов натижаларини жонли - bbcuzbek.com ва BBCUZBEK Facebook саҳифасида кузатинг!

07'35 - ABC News тармоғи Доналд Трамп Луизианада ғалаба қозонади демоқда

Ўтган тўрт президентлик сайловида Луизиана штати республикачи номзодга овоз берган. Аммо 1992 ва 1996 йилларда Билл Клинтонни дастаклаган эди.

07'16 - Клинтон Коннектикутда ғалаба қилди

ABC экзит натижаларига кўра, азалдан демократларники бўлган Коннектикутда Ҳиллари Клинтон ғалаба қилган.

07'00- Яна 6 штат Трампга, 1 та штат Клинтонга овоз берди

ABC экзит натижаларига кўра, Клинтон хоним ўзининг Нью Йорк штатида ғалаба қилади. Трамп эса Техас, Канзас, Шимолий Дакота ва Ваёмингда ғалаба қилиши кутилмоқда. Трамп шунингдек, Небраскада ҳам ютиши мумкин.

06'51 - Республикачилар Вакиллар палатасида назоратни сақлаб қолади

ABC тармоғига кўра, республикачилар кўпчилик мақомини сақлаб қолишади. Улар Сенатда ҳам шундай мавқеини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

06'26 - Алабама ҳам Трампга овоз бериши кутилмоқда

ABC News га кўра, азалдан республикачилар истеҳкомларидан бири бўлган Алабама Доналд Трампга овоз беради.

06'19 - Трамп Теннеси ва Жанубий Каролинада ғалаба қозонмоқда

Image caption Жанубий Каролина

Теннеси Бил Клинтон даври тугаганидан бери республикачиларга овоз беради.

ABC News экзит сўровларига кўра, бу гал ҳам истисно бўлмаслиги мумкин. Жанубий Каролина эса Трампга овоз берди.

06'00 - ABC нинг сўнгги натижалари - Клинтонга етти ҳудуд, Трампга икки ҳудуд

ABC News экзит натижаларига кўра, Ню Жерси, Колумбия округи, Массачусетс, Делавар, Иллинойс ва Род Айленд Клинтонга овоз берган.

Трамп эса Миссисипи ва Оклаҳомада муваффақият қозониши кутилмоқда.

05'30 - Ғарбий Виржиния Трампга овоз бериши кутилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Empics
Image caption Ғарбий Виржиния Трампга овоз бериши кутилмоқда

ABC News тармоғига кўра, Ғарбий Виржиния Доналд Трампни танлаши мумкин.

Ғарбий Виржиния 2000 йилдан бери республикачиларга овоз беради.

2012 йилда республикачилар бу минтақада яна ҳам мавқеларини мустаҳкамлаб олишган.

Кўмир ишлаб чиқарадиган штат бу гал ABC News га кўра, Доналд Трампга овоз бериши мумкин.

Огайо ва Шимолий Каролинада овоз бериш жараёни тўхтатилган.

05'22 - Трампда "қўрқув фактори" бор

Доналд Трамп Ҳиллари Клинтонга нисбатан америкаликлар юрагига кўпроқ қўрқув солар экан. ABC news экзит натижаларни таҳлил қилар экан, шундай қарорга келган. Бу айниқса аёллар орасида яққол кўзга ташланади. Сўров натижаларига кўра, аёлларнинг 43 фоизи, эркакларнинг 31 фоизи Доналд Трампнинг президент бўлишидан қўрқишади. Аммо аёлларнинг 22 фоизи Клинтон хоним ютса, хурсанд бўлишларини айтишган. Эркакларнинг 12 фоизи ҳам шундай фикрда.

05'00 - Илк натижалар

Image caption Илк манзара

ABC News тахминий натижалари:

Кентукки Трампга овоз беради. Бу минтақа 1976 ва 1992 йилги сайловлардагина демократларга овоз берган.

Вермонтда эса Клинтон ғалаба қозониши кутилмоқда.

Индиана Трампга овоз бериши тахмин қилинган.

Овоз бериш жараёни Жоржиа, Жанубий Каролина, Виржинияда тўхтатилиши кутилмоқда. Аммо навбатда турганлар бўлса, улар учун сайловда овоз бериш жараёни тўхтатилмайди.

04'22 - Калифорнияда отишма овози

Калифорниянинг Азусасидаги сайлов участкаси ёпиб қўйилган. Сал аввал яқин атрофда отишма рўй бергани айтилмоқда.

CNN га кўра, икки киши яраланган.

Азуса полицияси идорасидан Жерри Виллисонга кўра, отишма маҳаллий вақт билан соат 14:00 да рўй берган.

Айрим хабарларга кўра, бир киши қурбон бўлган.

04'18 - Клинтон хоним Манҳеттендаги меҳмонхонага келди

Би-би-си мухбири Реган Моррис Клинтон хоним тунни ўтказиши режаланган меҳмонхонага келганини кўрган.

Бу меҳмонхона Trump Tower га яқин бўлганидан полиция Манҳеттеннинг бир қисмини ёпиб қўйган.

03'39 - Американинг ABC News тармоғи илк экзит натижаларни эълон қилди.

Уларга кўра, "илк натижалар вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин".

Айрим рақамларга эътибор берилса, америкалик сайловчилар иккала номзодга ҳам тўла хайриҳоҳлик кўрсатишмаган. Номзодларнинг самимийлиги ва ишончга лойиқлиги савол остига олинган.

02'40 - Буш Клинтон учун овоз бердими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Клинтон хоним ва Бушлар оиласи

Washington Examiner билан суҳбатда консерватив радио бошловчи Раш Лимбау "Менга айтишларича, Жорж ва Лаура Бушлар Ҳиллари Клинтонга овоз беришди", деб айтган.

02'27 - Google қидирувида номзодлар тенг даражада

Фото муаллифлик ҳуқуқи Google screen
Image caption Google

Америкаликлар Google дан нималарни қидиришмоқда?

Google га кўра, Трамп ва Клинтон бир хил даражада, аммо Трамп номи сезилмас миқдорда кўпроқ қидирилмоқда.

Ўтган бир неча соатлар ичида Трампнинг номини қидириш 11 штатда Клинтонни ортда қолдирган.

Аляска, Жоржия, Гавайи ва Вермонтда эса Клинтон Трампдан ўзиб кетган.

Сайловга алоқадор қидирилаётган саволлар:

1)Агар мактуб орқали рўйхатдан ўтган бўлсам, сайлов участкасида овоз берсам бўладими?

2)Ўзим рўйхатда бўлмаган участкада овоз берсам бўладими?

01'11 - Трамп сайлов бу тун тугамаслиги эҳтимолини "башорат" қилди

Доналд Трамп Fox News телевизиони томонидан иккига бўлинган мамлакатни қандай қилиб бирлаштириш ҳақида сўралганида "бизга иш ўринлари керак, чунки иш ўринлари авваллари мисли кўрилмаган шаклда ўғирланмоқда", деб жавоб берган. Ўтган 15 йил давомида "қанчалаб завод-фабрикалар ёпилганини" у "ақл бовар қилиб бўлмас", деб таърифлаган.

Сайловлар бу тун якун топиши ва ёки давом этишига доир саволга жавобан у " мен нималар бўлишини кўришим керак...Эски, қоғоз бюллетенлар билан овоз бериш жуда яхши эди. Уларни кимдир сохталаштиши ҳақида хавотирга тушмас эдик. Ҳозир хавотирланадиган ҳолатларимиз муқаддам йўқ эди", деб айтган.

01'03 - Невада ҳаками Трампнинг аризасини рад этди

Невада ҳаками Доналд Трамп томонидан тўрт сайлов участкасига қарши маҳкамага тортиш аризасини қондирмаган.

Трампнинг жамоаси маҳаллий мулозимларни асосан испанзабонлар яшайдиган минтақаларда сайлов участкаси ёпилганидан кейин ҳам одамларнинг навбатда туришига рухсат берганликда айблаганди.

Испанзабонлар эса одатда демократик партия номзодига овоз бериб келишган, Трамп эса уларнинг дастагини қўлга киритолмаган.

00'24 - "Овоз беринг!"- Маккейн

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter
Image caption Маккейн

Аризона сенатори Жон Маккейн америкаликларни овоз беришга, сайловда иштирок этишга чақирган. Республикачи Маккейн аввалига Доналд Трампни дастаклаган, кейин эса унга қарши чиққан эди.

00'13 - "Уни ёмон ҳам мағлуб қилинг"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter
Image caption Берни Сандерс

Бундан чақириқ билан Клинтон хонимнинг праймаридаги рақиби Берни Сандерс чиққан. У Трампни "ёмон ҳам" мағлуб қилишга даъват қилмоқда. Вермонтлик сенаторга кўра, "Доналд Трампга миллиардерлар синфи, катта корпорациялар учун тўлаш вақти келганини айтиш учун вақт етилган".

Ким ғалаба қозонганини қандай биламиз?

2016 йил президент сайловининг натижаси Тошкент вақти билан соат 9 - 10 орасида аниқ бўлади.

Одатда ютқазган номзод ўз рақибига телефон қилиб табриклайди, мағлубиятни тан олади.

Аммо ҳар бир номзод тенг 269 тадан овоз олиши ҳам мумкин.

Унда АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси президент тайинлайди.

Агар фарқлар жуда оз бўлса, унда овозлар қайта саналиши ва энг сўнгги бюллетенгача қайта текширилиши мумкин.

Бу эса анча вақт олиши мумкин.

Россия матбуоти нималарни ёзмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption Россия матбуоти

Россия жамиятида АҚШ президентлик сайловларига жуда катта қизиқиш билан қарашмоқда. Расмий оммавий ахборот воситаларида, хусусан Кремлга қарашли телеканалларида Америка сайловлари мавзуси алоҳида ўрин олган.

Баъзи маҳаллий кузатувчиларнинг айтишларича, бутун ҳолат "худди америкаликлар эмас, балки кўпроқ россияликлар Америка президентини сайлаётгандек кўринади".

Би-би-си мухбири Стив Розенберг бугун чоп қилинган Россия рўзномаларининг қисқа шарҳида, бутун дунё каби Россия ҳам сайлов натижаларини интизорлик билан кутаётгани ҳақида ёзади.

8 ноябрда чиққан аксар Россия газеталарида Ҳиллари Клинтон Доналд Трамп устидан ғалаба қозониши мумкин деган мақолалар чоп этилган.

Бироқ "Комсомольская правда" фитна ҳақида сўз юритади. Унинг сарлавҳаси - АҚШ раҳбари сайланмайди, у махсус бир сиёсий оқим орқали тайинланади. Мақолага кўра, жаҳон бўйлаб демократияни тажовузкорона ёяётган Америка элитаси Ҳиллари Клинтон ғалаба қозониши учун имкон қадар уринмоқда. Мақолада даъво қилинишича, ушбу элита неокон ва либерал босқинчилардан иборат. Газета Америка бўйича мутахассисга иқтибосан, "Клинтон бизни ядро ракеталари билан қуршовга олади ва Трамп Қримни Россиянинг қисми дея расман тан олади", деб ёзган. Унинг тушунтиришича, Клинтонга кучли Москванинг кераги йўқ. У, "чегараларимизга яқин жойда ракеталарни жойлаштириб, АҚШ Россиянинг ички ишларига босим ўтказади", дейди.

"Бу абсурд ва ҳақиқатга яқин эмас, фақат ақлдан озган киши бунга йўл қўяди - дейди АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол Коммерсант рўзномасига берган интервьюсида. Унга кўра, агар Ҳиллари Клинтон президентликка эришса, ўзаро муносабатларнинг янги поғонага чиқиш учун имконият юзага келади. Бироқ, фақат Путин ўз сиёсатини ўзгартирса , деб якунлаган Макфол.

Агар Доналд Трамп президентлик пойгасини ютса, ўзаро алоқалар яхшиланадими? "Независимая газета", Россия ташқи сиёсати бўйича ҳисоботга таяниб, "таҳлилчилар бундай ўйлашмайди", деб ёзган.