АҚШ сайловлари Россия матбуотида

Image caption Россия газеталари

Россия жамиятида АҚШ президентлик сайловларига жуда катта қизиқиш билан қарашмоқда. Расмий оммавий ахборот воситаларида, хусусан Кремлга қарашли телеканалларида Америка сайловлари мавзуси алоҳида ўрин олган.

Баъзи маҳаллий кузатувчиларнинг айтишларича, бутун ҳолат "худди америкаликлар эмас, балки кўпроқ россияликлар Америка президентини сайлаётгандек кўринади".

Би-би-си мухбири Стив Розенберг бугун чоп қилинган Россия рўзномаларининг қисқа шарҳида, бутун дунё каби Россия ҳам сайлов натижаларини интизорлик билан кутаётгани ҳақида ёзади.

8 ноябрда чиққан аксар Россия газеталарида Ҳиллари Клинтон Доналд Трамп устидан ғалаба қозониши мумкин деган мақолалар чоп этилган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
АҚШ президентлик сайловлари хақида Россия матбуоти нималарни ёзмоқда?

Бироқ "Комсомольская правда" фитна ҳақида сўз юритади. Унинг сарлавҳаси - АҚШ раҳбари сайланмайди, у махсус бир сиёсий оқим орқали тайинланади. Мақолага кўра, жаҳон бўйлаб демократияни тажовузкорона ёяётган Америка элитаси Ҳиллари Клинтон ғалаба қозониши учун имкон қадар уринмоқда. Мақолада даъво қилинишича, ушбу элита неокон ва либерал босқинчилардан иборат. Газета Америка бўйича мутахассисга иқтибосан, "Клинтон бизни ядро ракеталари билан қуршовга олади ва Трамп Қримни Россиянинг қисми дея расман тан олади", деб ёзган. Унинг тушунтиришича, Клинтонга кучли Москванинг кераги йўқ. У, "чегараларимизга яқин жойда ракеталарни жойлаштириб, АҚШ Россиянинг ички ишларига босим ўтказади", дейди.

"Бу абсурд ва ҳақиқатга яқин эмас, фақат ақлдан озган киши бунга йўл қўяди - дейди АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол Коммерсант рўзномасига берган интервьюсида. Унга кўра, агар Ҳиллари Клинтон президентликка эришса, ўзаро муносабатларнинг янги поғонага чиқиш учун имконият юзага келади. Бироқ, фақат Путин ўз сиёсатини ўзгартирса , деб якунлаган Макфол.

Агар Доналд Трамп президентлик пойгасини ютса, ўзаро алоқалар яхшиланадими? "Независимая газета", Россия ташқи сиёсати бўйича ҳисоботга таяниб, "таҳлилчилар бундай ўйлашмайди", деб ёзган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг