Путин Трампни ғалаба билан табриклади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Россия Президенти Владимир Путин Доналд Трампни АҚШ президент сайловларидаги ғалабаси билан табриклаган.

Кремл матбуот хизматининг хабар қилишича, Путин Россия-АҚШ муносабатларини ҳозирги инқироз ҳолатидан олиб чиқиш ва долзарб халқаро масалаларни ечишда ўзаро ҳамкорликка умид қилишини айтган.

Республикачи номзод Доналд Трамп АҚШ президент сайловларида мутлақ ғалабани қўлга киритган.

У камида 278 сайловчилар вакиллик ҳудудларининг овозини олган.

Номзодлардан бирининг ғалабаси учун 270 овоз етарли.

Би-би-си Ўзбек Хизмати овозларни санаш жараёнини жонли тарзда ёритмоқда.

Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон эса президентлик курсиси учун курашни пой берган.

Овоз бериш жараёнлари бошлангунига қадар Клинтон хоним сайлов мусобақасида етакчилик қилаётганди.

Трамп ўзининг ғалаба нутқида америкаликларни низолар эмас, балки жипслашишга чақирган.

У шунингдек, Американи дунёнинг энг кучли иқтисодига айлантиришга ваъда берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг