Трампнинг ғалабасига Толибон ҳам жим турмади

Толибон ҳаракати лидери Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Хосан муносабат билдирди ва Толибон ҳаракати Американинг янги сайланган президенти Дональд Трампни Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирди.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

"Бизнинг пайғомимиз шундан иборатки, америкаликлар бошқа давлатларнинг мустақиллиги ва яхлитлигига дахл қилмайдиган сиёсат ишлаб чиқишлари лозим. Энг муҳими эса, Афғонистонда битта ҳам аскарларини қолдиришмасин, ҳаммасини олиб чиқиб кетишсин", - деб айтган ҳаракат Дональд Трампнинг кутилмаган ғалабаси муносабати билан чиқарган баёнотида.

Бу ҳақда эса, Буюк Британиянинг "Рейтер" ахборот агентлиги хабар берган.

Айни шу агентлик хабаридан яқинда Афғонистон Толибон ҳаракатининг Америка президентлигига номзодлар: Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп сайловолди тарғибот амалиётларини яқиндан кузатиб борганликлари маълум бўлганди.

Жорий пайтда Афғонистонда қолган Нато бошчилигидаги иттифоқ кучларининг сони 10 мингдан ортади.

Улардан аксариятини эса, Америка ҳарбийлари ташкил этишади.

Уларнинг жорий пайтда Афғонистонда қолиш муҳлатлари келаси йил якунига қадар, деб белгиланган.

Афғонистон Толибон ҳаракати афғон тупроғида битта бўлса ҳам хориж аскари қоларкан, ҳеч бир томон билан музокаралар олиб бормаслигини айтиб келади...

Тафсилотлари эса, видеолавҳамизда - назардан қочирманг, қизиқ.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг