Москва аэропортларида парвозлар бекор қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria-Novosti

"Яндекс" порталининг маълумотларига кўра, об-ҳаво шароитларининг мураккаблиги боис Москва аэропортларидан 70 га яқин парвозлар бекор қилинган, ўнлаб парвозлар эса кечиктирилган.

Пайшанба кунидан буён минтақада қалин қор ва дўл ёғиши давом этмоқда.

"Фобос" об-ҳавони кузатиш марказининг билдиришича, сўнгги бир неча кунда Москвада охирги 47 йилдаги рекорд ёғингарчилик кузатилган.

Москваликлар қаттиқ қор ва дўлдан огоҳлантирилган.

Темир йўлларининг музлаши сабаб поезд қатновларида ҳам узилишлар юз бермоқда.

Охирги 24 соат мобайнида Москва кўчаларида 900 дан ортиқ йўл ҳодисалари қайд этилган.

Об-ҳаво шароитлари сабаб Москванинг Дмитров туманидаги 120 дан ортиқ аҳоли мавзеълари электрсиз қолган.

Россия пойтахти коммунал хизматларида 24 соатлик иш тартиби йўлга қўйилган.

Москва расмийларига кўра, кўчаларни қордан тозалаш учун 10 мингдан ортиқ махсус техника ва 20 мингдан зиёд ишчилар жалб этилган.

Шанба куни Москвада яна қалин қор тушиб, кучли шамол эсиши ва йўлларнинг музлаши кутилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг