Покистондаги ҳужум учун 'ИД масъул'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

"Исломий Давлат" гуруҳи Покистон жануби-ғарбидаги сўфийлар масжидида юз берган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Портлашда охирги маълумотларга кўра, камида 43 инсон ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Портлаш масжид ичкарисидагилар зикрга тушаётган пайт юз берган.

Ҳодиса вақтида масжидда юзлаб одамлар бўлишган.

Хабарларга кўра, портлаш саҳнасига яқин жойда шифохонанинг йўқлиги вазиятни янада оғирлаштирган.

Жароҳатланганлар 100 километр узоқликдаги Карачи шифохонасига етказилмоқда.

Сўнгги ойларда айни минтақада қатор йирик ҳужумлар содир бўлган.

Шу йил августида Кветтадаги шифохонага ҳужумда 70 киши ҳалок бўлган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг