АҚШ: Трамп 2-3 млн чет элликни ҳайдаши ё қамаши мумкин

Image caption Дональд Трамп 2-3 миллион ноқонуний муҳожирни ҳайдаши ё қамашини айтмоқда.

АҚШ сайланган президенти Дональд Трамп 2-3 миллионга яқин чет эллик АҚШдан чиқариб юборилиши ё қамоққа ташланиши ҳақида айтди.

Унга кўра, булар ноқонуний муҳожирлар бўлиб, ҳали илк босқичда нишонга олинадиганлар, холос.

CBS билан махсус суҳбатда гапирган сайланган президентнинг билдиришича, энг аввало жиноятчилар ва гиёҳванд моддалар савдосига аралашган хорижликларга қарши чоралар кўрилади.

2010 йилги ҳисоботга кўра, АҚШдаги жиноят қилган ноқонуний муҳожирлар сони 178 мингга яқин.

Жаноб Трамп Мексика билан чегара бўйлаб девор тикланиши ҳақида ҳам эслатган, аммо айрим ҳудудларда у қалин бўлмаслигини айтган.

Сайланганидан бери берган илк махсус интервьюсида Дональд Трамп АҚШдаги озчиликларнинг таъқиб этилаётганидан "хафалигини" ҳам билдирди.

Ҳиллари Клинтоннинг электрон почтадан фойдаланишига оид ишни қайта кўриб чиқиш борасида ҳали ўйлаб кўришини қайд этган.

Ўзининг сайловолди кампаниясидан жуда фахрланишини, бироқ уни бироз "юмшоқроқ ва дўстонароқ" олиб бориш мумкинлигини ҳам тан олган.

Айни пайтда, Дональд Трамп ўз маъмурияти бошлиғи сифатида Республикачилар партияси миллий қўмитаси раҳбари Райнс Прибусни танлади.

Бош маслаҳатчи қилиб эса ўзининг сайловолди штабини бошқарган ўта ўнг-қанотчи Стивен Беннонни тайинлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар