Ўзбекистонда сайловнинг аввалгиларидан "фарқи"...

Image caption Фарқ?

Biznes-Vestnik Vostoka газетасининг бугунги сонида "Бу йил сайловларга таклифнома аввалгиларидан фарқ қилади" деган мақола чоп этилган.

Кейинроқ, "кардинал" дея талқин этилган "ўзгариш" сайлов таклифномаси ҳақида экани англашилади.

ЎзА хабарига асосланган айни мақолага кўра, таклифномаларда авваллари кўрилмаган ҳолат - яъни, ҳар бир сайловчи фақат ўзи учун овоз бериши кераклиги ҳақида сайлов қонуни аксланган.

Ўзбекистонда Шўро ва Каримов даврида кечган барча сайловларда бир киши бутун оила учун овоз бериш ҳолатлари доим бўлган.

Ғарб мамлакатларида мисли кўрилмаган сайлов қонунчилигини "бузилиши" Ўзбекистонда нормал ҳолат эди.

Бу гал сайлов таклифномаларига Сайлов ҳақидаги қонуннинг моддаси киритилгани ана шу "нормал ҳолат"ни қанчалар ислоҳ этиши эса номаълум.

Фарқларми, фарқсизликми ва ё бефарқлик?

Сайлов таклифномасидаги фарққа тўхталиб ўтдик.

Аввалгиларидан фарқсизлиги эса ҳозирданоқ сайловда ким ғалаба қозониши аниқ бўлганидир.

Ҳеч ким ҳатто мўъжиза рўй бериб ҳам асосий номзоддан ташқари уч номзоддан бири президентликка сайланишига ишонмайди.

Ўзбекистонлик журналистга кўра, "бунақа сценарийга ҳатто номзодларнинг ўзлари ҳам ишонишмайди".

Ислом Каримов номзоди кўрсатилган сайловлардан 4 декабр кунги маросим фарқ қилмаслиги ана шу нуқтада тобора аёнлашиб қолади.

Бефарқликка келсак... ЎзА ва ё Ўзбекистонда нашр этилаётган газета-журналлар, телевизион, радио ва интернетда Ислом Каримов вафотидан кейин ҳеч қандай кескин ўзгариш рўй бергани йўқ.

Ўзбекона мадҳ этиш машинаси ҳозир Ислом Каримов учун эмас, балки Ўзбекистоннинг муваққат президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев учун ишламоқда.

"Аксарият ўзбекистонликлар телевизион каналларда ҳамон сериалларни интиқиб кутишади, мақтовлар ва мадҳларга кўмилиб қолган "Ахборот" дастурини эмас", дейди журналистлардан бири.

Бефарқлик шунда...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ