Сурия ҳукумати БМТ режасини рад қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy
Image caption Ҳалаб

Сурия ҳукумати Ҳалаб шаҳридаги қақшатқич жангларга барҳам беришга оид БМТ режасини рад қилган.

Режага кўра, агар исёнчилар чекинса, Ҳалаб шарқий ҳудудлари мухолифат назоратида қолиши керак эди.

Шанба куни Сурия Ташқи ишлар вазири Валид ал Муаллим БМТ элчиси билан учрашган ва таклифни "миллий суверенитет"нинг бузилиши деб таърифлаган.

Давлат матбуотига кўра, Ҳалабнинг ҳукумат назоратидаги қисмида жойлашган мактаб ҳужумга тутилар экан, 8 нафар бола ҳаётдан кўз юмган. Фурқон маҳалласига қилинган ушбу ҳужумда камида 32 киши жароҳатланган.

Фаолларнинг айтишларича, исёнчилар назоратидаги минтақада эса, бомба ҳужуми бир оиланинг 6 аъзосини нобуд қилган.

BBCUZBEK нинг YouTube каналида ўт ичида қолган Ҳалабнинг бугуни акс этган тасвирларни кўринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг