Россия Ҳалабда нима қилмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ҳалаб харобалари

Россия Сурияда ўз таъбиридаги "террорчи нишонлар"га қарата янги йирик ҳарбий амалиётни бошлар экан, ҳаводан зарбалар Ҳалаб узра чўккан қисқа сукунатни йўқ қилди.

Москва билдиришича, ҳозирда Сурия қирғоқларига жойлаштирилган ҳарбий кемасидан учган қирувчи учоқлари Ҳалабнинг ўзини нишонга олмаган.

Лекин, Россиянинг бу стратегик шаҳар учун давом этаётган курашдаги тобора жадаллашаётган аралашуви кўп нарсани ҳал қилиши мумкин.

Ҳужумнинг вақти ҳам кутилганидек белгиланган: келгуси бир неча ой ичида Вашингтонда Сурия бўйича янги сиёсатга эга Президент иш бошлайди.

Россия 2015 йил сентябрида тўсатдан Сурияга ҳарбий аралашувини эълон қилар экан, Сурия урушида янги бурилиш ясалди.

Биз Би-би-си сайти ўқувчиларидан Ҳалаб ҳақида нима билишни исташлашларини сўраганимизда, энг кўп сўралган савол қўйидаги бўлди - "Россия нега Ассад тузумига ёрдам бермоқда?"

Москва Сурия билан узоқ йиллик алоқалар эга, кўплаб суриялик ҳарбийлар Россиялик дўстлари томонидан тайёрланади ва жиҳозлантирилади.

Россиянинг Дамашққа ҳарбий, сиёсий ва руҳий ёрдам бериш қарори эса тинкаси қуриган Сурия қўшинларини кўплаб мухолиф исёнчи кучлар босими остида буткул барбод бўлишдан сақлаб қолди.

Россия аралашувидан кўп ўтмай Дамашққа сафар қилганимда, суриялик аскарлар ва расмийлар русларга нақадар яқин эканликларини айтиб, қийин даврда кўрсатган ёрдами учун олқишлашди.

Москвадаги расмийларнинг тез-тез такрорлашларича, уларнинг аралашуви Исломий Давлат (ИШИД)нинг қора байроқлари Сурия пойтахтида ўрнатилишининг олдини олди.

ИШИДнинг таҳдиди шубҳасиз. Лекин, Ассаднинг мавқеини мустаҳкамлашдан Россия кўп манфаат кўради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ассад Москванинг иттифоқчиси

Ўз аралашуви билан Россия Сурия саҳнасидаги кичик ўйинчидан етакчи кучга айланди.

Бир йил аввал америкалик расмийлар Россиянинг Суриядаги иштироки Совет Иттифоқининг Афғонистондагидек мағлубияти билан якун топишини башорат қилишганди.

Аммо, ҳатто Ассадга мухолиф араб иттифоқчилар ҳам ўзаро суҳбатларида Президент Владимир Путиннинг қатъий ҳаракатларига таҳсин ўқишмоқда.

Россия ва Сурия ўз иттифоқларини ИШИДга қарши жангдаги илғор жамоадек намоён қилишмоқда.

Ўтган март ойида қадимий Палмира шаҳрининг озод этилиши бунинг бир исботи. Ҳозирда у ерда Россия ҳарбий пости жойлашган.

Аммо, Ғарб дипломатлари ва ҳарбийлари Москвани Ғарб қўллаб-қувватлаётган мухолиф кучларни нишонга олишда, ҳамда мактаб ва касалхоналарни бомбалашда айблашади.

Уруш жиноятлари айбловлари мунтазам равишда тилга олинмоқда.

Лекин, Россия учун бу аралашув фақат Сурия билан чекланмайди. Сурия уруши Россия учун АҚШга тенг кела оладиган қудрат сифатида энг юқори минбарлардан ўрин олишдек геополитик курашнинг бир қисми, холос.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар