Туркман президентининг ўғли депутат бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Turkmenistan
Image caption Сердар Бердимуҳамедов (ўнгдан биринчи)

Туркманистон давлат телевидениеси хабар қилишича, 20 ноябрда Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов парламентга депутат этиб сайланган.

Алтин Асир телеканали хабарига кўра, Сердар Бердимуҳамедов марказий Ахал вилоятидаги 24 сайлов округидан сайланган.

Телевизион лавҳада Президент Бердимуҳамедовга ўхшайдиган бўйи баланд ёш йигитнинг қарсаклар остида юқори даражали сайлов мулозими билан қўл сиқишгани намойиш этилди.

Бу Сердарнинг ўзи ва унинг расмий лавозими ҳақидаги илк лавҳа бўлмоқда. Унинг ёши неччида экани ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ мустақил матбуот Сердарнинг Ташқи Ишлар вазирлигида вазир мулозими этиб тайинлангани ҳақида хабарлар чиққанди, бироқ расман бу тасдиқланмаган.

Хабарларга кўра, у аввал ҳам бир неча давлат лавозимларида ишлаган, ҳамда қатор бизнеслар юритган.

Кузатувчиларга кўра, Президент Бердимуҳамедовнинг ягона ўғли Сердар унга сиёсий меросхўр сифатида тайёрланмоқда.

Бу ҳақдаги видеомизни BBC Uzbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг