Марказий Осиё: Талаш дарёлар. Фильм.
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Марказий Осиё: Талаш дарёлар. Фильм.

Сув манбалари жадал камаётган, аҳолиси эса тез ўсаётган Марказий Осиёни келажакда нима кутмоқда?

Минтақа давлатлари сув ва энергия муаммоларини нега ҳал қила олишмаяпти? Бу масалада ечим нима?

Би-би-си Ўзбек Хизмати мухбири Рустам Қобил минтақада бўлиб, айни саволларга жавоб излаган.

Би-би-си Жаҳон хизматининг "Марказий Осиё: Талаш дарёлар" фильмини YouTube каналида томоша қилинг.

Тепадаги икки мамлакат - Тожикистон ва Қирғизистонда сув кўп, аммо энергия бойликлари йўқ. Шу боис улар дарёларда йирик тўғонлар қуриб, сувдан электр ишлаб чиқаришни исташади.

Пастдаги уч давлат - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон эса газ ҳамда нефтга бой. Бироқ улар ўз далаларини суғориш ва ичиш учун етарли сув манбаларига эга эмаслар.

Совет даврида ишлаган ягона энергетика тизими ушбу қўшни мамлакатлар ўртасида йил бўйи сув ва энергия алмашинувини таъминлаган. Барчага сув ҳам, ток ҳам, газ ҳам етган.

Иттифоқ ортидан мазкур тизим ҳам қулади. Ёш давлатлар ўз бойликларини ишга солиб, иқтисодий мустақилликка эришишга, дунё бозорларида ўрин топишга интилмоқдалар.

Лекин оқибатда баъзан сувсизлик, энергия тақчиллиги, сиёсий ғалаёнлар ҳамда инсоний фожеалар рўй берди.

Мухбир: Рустам Қобил.

Продюсер: Оксана Вождаева

Тасвир ва монтаж: Максим Ломакин.