Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Путин Мирзиёевни Россияга таклиф қилган

Россия Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти этиб сайлангани муносабати билан телефон орқали табриклаган.

Шу тариқа Путин Мирзиёевни табриклаган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлган.

Кремл матбуот хизматининг билдиришича, Путин Мирзиёевни Россияга таклиф қилган ва "таклиф мамнуният билан қабул қилинган".

Путин шунингдек, Мирзиёевга табрик телеграммаси ҳам йўллаган.

Ўзбек томони телефон мулоқоти Россия томони ташаббуси билан бўлиб ўтганини ҳам қўшимча қилган.

"Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, икки томонлама алоқаларга доир барча соҳаларда ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ишончли, очиқ ва конструктив давлатлараро мулоқотни изчил давом эттириш ва жадал ривожлантиришга қатъий тайёр эканликларини билдирдилар", - дейилади расмий хабарда.

Ўзбек томонининг расмий хабарида Путиннинг Мирзиёевни Россияга таклиф қилгани ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.

Ҳозиргача жаноб Мирзиёевнинг илк хорижий сафарни қайси давлатга амалга ошириши маълум эмас.

У марҳум Ислом Каримов олиб борган "кўп қиррали" ташқи сиёсатни давом эттиришга ваъда берган ва Ўзбекистон ҳудудида хорижий ҳарбий базаларнинг жойлаштирилишига рухсат берилмаслигини таъкидлаган.

Аммо Россия матбуоти Мирзиёевни "Россиянинг одами" деб ҳисоблайди.

Ҳукумат порталининг хабар беришича, душанба куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам телефон мулоқоти ўтказган.

Раҳмон Мирзиёевни "ишончли ғалабани қўлга киритгани билан табриклаган".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.