"Ислом Қўмитаси" раиси Ҳайдар Жамол вафот этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy
Image caption Ҳайдар Жамол телевидениеда исломий кўрсатувларни олиб борган

Россия "Ислом Қўмитаси" раиси Ҳайдар Жамол 70 ёшида оламдан ўтган.

Бу ҳақда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар қилинган.

"Бугун тунда Оллоҳнинг меҳрибонлиги билан Ҳайдар Жамол дунё ҳаётидаги сафарини якунлади. Оллоҳ унинг амалларини қабул қилсин ва Фирдавс боғларига дохил айласин", деб ёзилган Ҳайдар Жамолнинг "Фейсбуке" даги саҳифасида.

Яқинларига кўра, Жамол Олма-Отадаги шифохонада узоқ давом этган хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмган.

Ҳайдар Жамол 1947 йил 6 ноябрда Москвада туғилган.

1965 йилда Москва Давлат Университети қошидаги Шарқ тиллари институтига кирган, аммо кўп ўтмай ўқишдан ҳайдалган.

1995 йилда "Ислом Қўмитаси минтақалараро жамоатчилик ҳаракати"га асос солган ва унга раҳбарлик қилган.

Ҳайдар Жамол Россиядаги энг кўзга кўринган Ислом олими ва файласуфларидан бири бўлган.

У телевидениеда исломий кўрсатувларни олиб борган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.