Шавкат Мирзиёев халққа таъзим қилди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Президент-салом' ё халққа илк таъзим

Шавкат Мирзиёевнинг ўз ғалаба нутқида билдирилган ишонч учун сайловчиларга миннатдорчилик билдириши янги сайланган ҳар қандай президент нутқида учрайдиган одатий калималардан фарқ қилмаслиги мумкин.

Бироқ Ўзбекистон янги президенти кутилмаган амалга қўл урди.

У “она халқимга таъзим қиламан" деркан, ҳақиқатан ҳам икки букилганча, халққа таъзим бажо келтирди.

Бунақаси Ўзбекистонда илгари ҳеч қачон учрамаган.

Балки ўзбеклар яқин тарихида ҳам давлат раҳбари бу халққа илк бора таъзим қилаётган бўлса эҳтимол.

Марҳум Ислом Каримов байрамларда баъзан қўлини кўксига қўйгани маълум.

Аммо собиқ президент ҳеч қачон халққа тўлиқ таъзим шаклида ҳурмат изҳор этмаган эди.

“Очиғи...”

Шавкат Мирзиёев ўз нуқтида халқ олдидаги масъулияти ҳақида гапириб, “очиғи” ва “тўғри тушунаман” калималарини ҳам ишлатган.

Ҳар қандай сиёсатчи ўз нутқи самимий жаранглашини истайди ва айни сўзлар бу ўринда катта кучга эга.

Яъни Президент Мирзиёев халқ ҳаётини яхшилаш ва одамлар кутган ислоҳотларни амалга ошириш заруратини тўғри тушунаётгандек кайфият ҳосил бўлади.

Айни дамда, Шавкат Мирзиёев бу сафарги нутқида ҳам Ислом Каримов ишларини давом эттиришини такрорлаган.

Маълумки, ҳали вақтинчалик президент давридаёқ марҳум Каримов иқтисодда киритган чекловларни енгиллатиш ва фуқароларнинг ҳеч ким қулоқ солмаган арз-додларини тинглаш учун виртуал қабулхона очганди.

Шунга қарамай, Шавкат Мирзиёев ғалаба нутқидаги “Ислом Каримов ишларини давом эттириш” ваъдаси муайян саволларни пайдо қилмай қолмайди.

Яъни, энди барча бошланган ўзгариш ва ислоҳотлар унутилиб, аввалги, Ислом Каримов давридаги Ўзбекистонга қайтиладими?

Ёки Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида янгича, халқ кутган даврга йўл очадими?

Бу саволлар ҳалича очиқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.