100 аёл: "Ўғлимга буйрак эмас, жонимни ҳам бераман..."

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption 47 ёшли Насима Расулова ўғли Фирдавсга ўз буйрагини беришга қарор қилган

47 ёшли Насима Расулова ўғли Фирдавсга ўз буйрагини беришга қарор қилган.

Насима Расулова Самарқанддаги уйини сотиб буйраклари ишдан чиққан ўғлини Санкт-Петербургда даволатмоқда.

Аммо шифокорларнинг айтишича, Фирдавсни ҳаётини сақлаб қолишнинг бирдан бир йўли унга буйрак кўчириб ўтказишдир.

22 ёшли Фирдавс Сайфутдиновнинг бу операцияси учун Насима Расулова 1 млн 200 рубль (17 минг доллар атрофида) тўлаши керак.

- Бу ҳалиям ўғлимга ўзим донорлик қилаётганим учун арзон тушаётгани, - дейди Насима Расулова. - Бу ерга келишдан олдин бошқа давлатлардаги шу турдаги операциялар нархларини ҳам суриштирдик. Жуда қиммат. Ўғлимни асраб қолиш учун топа олган чорам шу бўлди.

Насима Расулованинг асли касби шифокор-гинеколог. 2014 йилда ўғлининг касаллиги сабабли Санкт-Питербургга келган.

Бугунда у ноиложликдан шаҳардаги ошхоналардан бирида ишлайди.

Унинг айтишича, ҳали жарроҳлик амалиёти учун зарур пулни тўплай олгани йўқ.

"Шунинг учун, операция тўхтаб турибди. Вақт эса ўтиб боряпти", дейди у.

Россиядаги фаоллар Фирдавс учун пул йиғиш амалига ҳам қўл уришган, аммо зарур пулнинг 5% ҳам йиғилмаган.

Насима Расулова билан суҳбатни BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг.

Фирдавснинг видео ҳикояси учун BBCUZBEK нинг YouTube каналини кузатиб боринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.