Муҳим халқаро янгиликлар қисқа сатрларда

"Трампнинг сайланишига Россия сабабчи"

АҚШ Жосуслик агентликларига кўра, Россия ҳукумати Доналд Трампнинг президентликка сайланиши учун зимдан ҳаракат қилган. Бу ҳақда етакчи хавфсизлик мулозимлари Америка газеталарига айтишган. Трампнинг жамоаси эса Марказий Жосуслик Агентлигининг айни даъволарини рад этган. Уларга кўра,"бу каби даъволарни қилаётганлар бир пайтлар Саддам Ҳусайнда оммавий қирғин қуроллари бор дейишганди".

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption "Трампнинг сайланишига Россия сабабчи"

Ҳалаб учун жанглар охирламоқдами?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ҳалаб

Сурия ҳукуматига лойиқ кучлар Ҳалаб учун ҳарбий амалиётларнинг сўнгги босқичига кирар экан, Россия Мудофаа вазирлигига кўра, биргина шанба куни 1200 атрофида исёнкорлар қуролларини ташлаб, таслим бўлишган. Йигирма минг аҳоли шаҳарни ташлаб чиққан. Парижда эса АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Оврўпо ва Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва Сурия мухолифати жабрдийда тинч аҳолига ёрдам масалаларини муҳокама қилмоқда.

Туркия конституциясига ўзгартиришлар лойиҳаси

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Эрдўған

Туркиянинг қудратдаги АК партияси бугун парламентга конституцияга ўзгартиришлар қонун лойиҳасини тақдим қилади. Унда мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга яна ҳам кўпроқ қудрат берилиши кўзда тутилган ўзгартиришлар аксланган. Ана шу ўзгаришларга кўра, эндиликда Туркия президентлиги АҚШ ва ё Франциядаги тизимга яқинроқ бўлади.Мухолифларга кўра, бу ўзгартиришлар аслида яккаҳокимликка сабаб бўлиши мумкин. Тарафдорлар эса айни қонун мамлакатда сиёсий тизимни тобора яхлитроқ шаклга солади, деб ишонадилар.

Алоқадор мавзулар