Туркия 38 қурбон учун мотамда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ҳужумчилар полицияни нишонга олишган.

Истанбул марказида шанба оқшоми амалга оширилган икки ҳужум полиция зобитларини нишонга олган.

Аввалига, портловчи моддалар тўлдирилган автоуловни бошқараётган ҳужумчи уни полиция кетаётган автомашинага келтириб урган.

Кўп ўтмай, яқиндаги бошқа жойда худкуш ҳужумчи ўзини портлатиб юборган.

Ҳалок бўлган 38 қурбоннинг 30 нафари полиция зобитлари, дейилмоқда.

Ярадорлар сони эса 150 нафардан кўпроқ. Жароҳат олганлардан 14 кишининг аҳволи оғир.

Ҳужумлар "Бешиктош" стадионидаги ўйиндан кейин икки соат ўтар-ўтмай уюштирилган.

Ҳозиргача 10 киши ҳибсга олингани билдирилаётир.

Расмийларнинг айтишича, илк тахминлар курд жангариларига ишора беради. Улар илгари ҳам турк полициясига ҳужум қилгани маълум.

Ҳужумлардан бир кун ўтиб, ПКК ё Курдистон Ишчи Партияси зўравонлик учун масъулиятни ўз бўйнига олди.

Олдинроқ ҳукумат вакиллари, барча излар ПКК ёки Курдистон Ишчи Партияси тарафга бошлаганини билдиришганди.

Ҳужумлар ортидан одамлар олиб, Инстаграмга қўйган суратларда атрофга сочилиб кетган каскалар, мажақланган автомашиналарни кўриш мумкин.

Аммо жорий йил давомида ҳам ПКК (Курдистон Ишчи Партияси), ҳам ИШИД жангарилари Туркия тупроғида бир неча маротаба қақшатқич ҳужумларни амалга оширганлар.

Президент Эрдўғанга кўра, ҳужумчилар иложи борича кўпроқ инсонни ўлдиришга ҳаракат қилишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ