Қирғизистон: Конституция ўзгаради

Image caption Қирғизистонда референдумга одамлар деярли қизиқмаган

Қирғизистондаги референдум натижаларига кўра энди мамлакат конституцияси ўзгаради.

Овоз берганларнинг 80%дан кўпроғи, ҳукумат илгари сурган ўзгаришларни ёқлашган.

Қирғизистонда конституция ўзгаришларини кўзда тутадиган референдум "ўтмади" деб ҳам топилишига бир баҳя қолганди.

Референдумда атиги 30.41% одам овоз берган, холос. Бироқ бу, ҳар тугул, референдумни тан олиш учун керакли 30% овознинг тўпланганини англатади.

Таҳлилчиларга кўра, овоз берувчилар сустлигига сабаб - референдум маъно-мақсадини кўпчилик тузук тушунмай қолган. Бу борада жамоатчиликка етарлича изоҳ ва вақт берилмаган.

Расмийларга кўра, конституцион ўзгаришлар парламент бошқарувини кучайтиради.

Лекин таҳлилчиларнинг айтишича, аксинча, агар сайловчилар сўнгги қонун ўзганишларини ёқлаб, "ҳа" деб овоз беришса, унда Бош вазир ва бир партия мавқеи кучаяди холос.

Бу, айни пайтда, Президент Атамбоевнинг қудратда қолишини таъминлаб, унинг партияси мавқеини ошириши мумкин, деган хавотирлар бор.

Қирғизистон - Марказий Осиёда парламент бошқарувига ўтган ягона мамлакат.

Кузатувчиларга кўра, ҳозирда Парламент, Бош вазир ва Президент куч-қудрати орасида муайян мувозанат сақланган.

Бироқ конституцион ўзгаришлар айни мувозанатни бузиб, аксар қудратни Бош вазирга ўтказиши мумкин, деган фикрлар мавжуд.

Танқидчиларга кўра, келаси йили муҳлати тугайдиган Президент Алмазбек Атамбоев қудратда қолиш учун Бош вазир бўлиб олиши мумкин.

Энди Бош вазир судья-ҳакамларни ишга олиш ё вазифасидан бўшатиш, маҳаллий ҳукумат раҳбарларини алмаштириш ҳамда ҳамжинсбозлар орасидаги никоҳни бекор қилиш борасида катта ваколатларни қўлга киритди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ