ИИВ раҳбари ҳам виртуал қабулхона очди

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy
Image caption Аҳмадбоев Ўзбекистонда ўзининг виртуал қабулхонасини очган навбатдаги вазир бўлган

Ўзбекистон ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев ҳам ўзининг виртуал қабулхонасини очган.

ИИВ матбуот хизматининг билдиришча, бундан буён фуқаролар вазирга ИИВ сайтидаги махсус форма орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Аҳмадбоев Ўзбекистонда ўзининг виртуал қабулхонасини очган навбатдаги вазир бўлган.

Бундан аввал қатор вазирлик ва идораларнинг виртуал қабулхоналари иш бошлаганди.

Президент этиб сайланган Шавкат Мирзиёев Конституция куни қилган чиқишида фуқаролар энг кўп ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятидан шикоят қилаётганини айтганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Wordpress.com
Image caption Фуқаролар энг кўп милициядан шикоят қилишади

У қонунни бузаётган милиция ходимларига нисбатан чора кўриш ҳақида огоҳлантирган.

Бош вазирнинг сентябрда иш бошлаган Виртуал қабулхонасига келиб тушган ариза ва шикоятлар сони 250 мингдан ошиб кетгани маълум қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.