Ўзбекистонлик ҳунармандлар Москвадаги ярмаркада

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Ўзбекистонлик усталар

Москвада "Россия халқ ҳунармандчилик буюмлари" ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тарих саҳифаларини варақласак, биринчи Бутунроссия ҳунармандчилик кўргазмаси 1902 йилда бўлиб ўтгани ҳақида ўқиш мумкин.

У пайтлар кўргазмалар бу қадар дабдабали бўлмагани аниқ.

Кўргазма Маданият вазирлиги дохил Туризм бўйича федерал агентлик, Россия савдо-саноат палатаси ёрдамида ўтказилади.

Халқ ҳунармандлари эса, кўргазма ташкилотчилари даъво қилишича, бутун дунёдан ўзларининг энг яхши маҳсулотларини олиб келишади.

Улар орасида Россиянинг турфа минтақаларида ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, заргарлик ва тўқимачилик намуналарини кўриш мумкин.

Деярли барча маҳсулотлар кўзни қамаштирадиган даражада гўзал.

Бу гўзаллик ортида эса замонавий компютер чизмалари эмас, балки уста санъаткорларнинг қўл меҳнати турганини сезиш қийин эмас.

Ўзбекистонлик усталар

Кўргазмада бутун Россия бўйлаб фаолият қилаётган ҳунарманд усталар ўз маҳсулотларини сотувга қўйишди.

Улар қаторида ўзбекистонлик усталар ҳам ўз амалий санъатлари намуналари намойиш этдилар.

Би-би-си Ўзбек Хизмати уларнинг айримлари билан суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар