Россия ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги буюртма қотилликларга алоқаси борми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot
Image caption Бухорийнинг ўлдирилиши

Сўнгги вақтлар Туркияда асли келиб чиқиши собиқ иттифоқ давлатларидан бўлган бир неча шахс ўлдириб кетилди.

Бу қотилликларни россияликлар амалга оширгани борасида баъзи далиллар ўртага чиқди.

Ана шундай ҳолатлардан бирида қотиллик содир этилган жойда ҳатто шахсий ҳужжатлар, фотосуратлар ва USB хотира ускунаси ҳам қолдириб кетилганди.

Россиянинг Чеченистондаги урушларидан қочиб Туркияга келган чеченлар сони бўйича аниқ маълумотлар йўқ.

Аммо айримлар юзлаб, бошқалар эса минглаб чеченларнинг Туркиядан бошпана топганларини айтишади.

Сўнгги пайтлар Туркияда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматининг мухолифлари дея кўрилган шахслар ҳам ўлдириб кетилди.

Би-би-си учун ана шу буюртма қотилликлардан айримлари тадқиқ этган Мурад Батал Шишаний ўз изланишлари ҳақида филм тайёрлаган.

Филмнинг биринчи қисмини BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

"Истанбулдаги қотиллик" фильмининг қолган қисмлари ҳам BBCUZBEK нинг YouTube каналида нашр қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.