Путин: "АҚШ дипломатларини чиқариб юбормаймиз"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption ФСБ АҚШга хакерлик ҳужумларида айбланди

Путин 35 Россия дипломатининг АҚШдан чиқариб юборилишига қассдан жавоб қайтармаслигини айтди.

Бироз аввал мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Путинга АҚШнинг 35 дипломатини Россиядан чиқариб юборишни таклиф қилганди.

Аммо, Путин Россия "масъулиятсиз дипломатия" даражасига тушмаслигини айтди ва янги сайланган АҚШ Президенти Доналд Трамп билан АҚШ-Россия алоқаларини қайта тиклаш йўлида ишлашлигини билдирди.

Кремль вебсайтида "Биз ҳеч кимни чиқариб юбормаймиз" дея баёнот берилди.

"Биз оилалар ва уларнинг фарзандларини Янги йилни нишонлайдиган одатий жойларига боришларини тақиқламаймиз. Ундан ташқари, мен Россиядаги барча америкалик дипломатларнинг фарзандларини Кремлдаги арча байрамига таклиф қиламан", - дейилади Путиннинг баёнотида.

Аввалроқ Вашингтон АҚШ президентлик сайловларига аралашишда айблаб 35 Россия дипломатини мамлакатдан чиқариб юборар экан, Россия бунга жавобан амал кўришга ваъда берганди.

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 35 Америка дипломатини Россиядан чиқариб юбориш бўйича Кремлга тавсия берганини айтган.

Президент Владимир Путин воизи Кремлнинг жавоби АҚШни "жуда ноқулай" аҳволга солиб қўйишини айтганди.

Россия АҚШ сайловлари олдидан хакерлик ҳужумларини уюштирганини рад этди ва Америка чораларини "асоссиз" деб тасвирлади.

АҚШ пайшанба куни қуйидаги чораларни кўрди:

  • Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ва Сан-Францискодаги консуллигидаги 35 дипломат "персона нон грата" деб эълон қилинди ва АҚШни ўз оилалари билан 72 соат ичида тарк этишлари буюрилди.
  • Россия махфий кучлари Нью-Йорк ва Мэрилендда фойдаланган икки идора ёпилади.
  • Тўққизта идора ва шахслар, хусусан икки Россия хавфсизлик агентликлари - ГРУ ва ФСБга қарши санкциялар киритилди.

Президент Барак Обама Россия ҳукумати Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди кампаниясига кибер-ҳужумлар қилгани борасидаги иддаолар манзарасида чора кўришга ваъда берганди.

Клинтон кампанияси раҳбари ва Демократик Миллий Қўмита серверларидан ўғирланган электрон мактублар Викиликс вебсайтида чоп қилинганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг