Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Афғонистонга борди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Official

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат ҳайъати Афғонистонга борган.

Кобулдаги мухбиримизнинг хабар қилишича, Афғонистон Президенти саройида ўтган музокаралар ортидан икки томонлама ҳамкорликка доир бешта ҳужжат имзоланган.

Ушбу ҳужжатлар хавфсизлик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни қамраб олади.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний Ўзбекистонни "Афғонистоннинг узоқ йиллик дўсти" деб атаган.

Аввалроқ Раббоний бошчилигидаги ҳайъат Тошкентда иқтисодий ва сиёсий алоқаларга доир маслаҳатлашувлар олиб борган эди.

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳайъат Ўзбекистоннинг охирги 16 йил мобайнида Афғонистонга ташриф буюрган энг юқори даражадаги ҳукумат ҳайъати бўлган.

Каримов даврида расмий Тошкент жанубий қўшнисини террорчилик таҳдиди сифатида кўрган ва икки томонлама алоқалар, асосан хавфсизлик масалалари билан чекланган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистон билан чегараларни очиш ҳамда иқтисодий ва савдо соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини изҳор қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.