Линдсей Лоҳан: "Алайкум салом"

Фото муаллифлик ҳуқуқи hurriyetdailynews.com
Image caption Линдсей Лоҳан Туркияда ҳижоб ўраши ортидан миш-мишлар тарқалган.

Линдсей Лоҳан Ислом динини қабул қилгани ҳақида миш-мишлар тарқалганига бир неча кун бўлди.

Бунга сабаб Голливуд юлдузининг Туркияда ҳижоб ўраб расмга тушгани эди.

Кўпчилик санъаткор ҳатти-ҳаракатларида ҳам муайян ўзгаришлар кечганини илғаган.

ЛиЛо ё Линдсей Лоҳан гўё ўз Twitter ва Instagram саҳифасидаги барча эски "очиқ-сочиқ" суратларини ўчирган.

Мужда ўлароқ эса саҳифаларида "Алайкум салом" деб ёзиб қўйган.

Мазкур ҳаракатлари ортидан кўплаб мусулмонлар уни Исломга кирди, деган хаёлда, "умматимизга хуш келибсан" деб чиқа бошлашди.

Машҳур юлдузнинг ёзишма ва гаплари Ғарбда ҳам кўплаб нашрлар эътиборини тортди.

Аммо актрисанинг ўзи айни масалада баёнот ҳали бермаган.

Хуллас, ҳеч ким бир саволга аниқ жавоб тополгани йўқ: Линдсей Лоҳан мусулмон бўлдими ё бўлмадими?

Акстриса бир олдин Анқарада Президент Эрдўған билан учрашиб, миллионлаб суриялик қочқинларга бошпана бергани учун Туркияга ташаккур билдирди.

Худди шу ерда Ҳалабдаги ҳужумлар ҳақида ёзиб, ғарбда танилган суриялик қизалоқ Бана Алабед билан ҳам кўришди.

Бироқ сўнгги учрашувларда актрисанинг бошида рўмоли йўқ эди.

Линдсей Лоҳан 11 ёшида кинога тушган ва ўшанда ажрашган ота-онасини яраштиришга интилган эгизак опа-сингил ролини ўйнаб танилганди.

Аммо кейинроқ, киноактриса атрофидаги қатор можаро ва машмашалар унинг обрўйига соя солгани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ