Россияда 3 ўзбек меҳнат муҳожири ҳалок бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Tula
Image caption Дастлабки фаразларга кўра, картошка сақланган эски омборхона томи қалин қор ёғиши натижасида қулаган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Россия расмийларига таяниб хабар беришича, Тула вилоятида омборхона томининг қулаб тушиши натижасида уч ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Вазирлик ўз вебсайтида бахтсиз ҳодисада ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонликларнинг исм-шарифларини эълон қилган.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 10 февраль куни Москва вақти билан 16 дан 5 дақиқа ўтганда Тула вилояти Чернск тумани Поповка қишлоғидаги "Максим Горький" МЧЖ омборхонасида юз берган.

1992 йилда туғилган уч нафар ўзбекистонликнинг ҳодиса жойида вафот этгани хабар қилинади.

Россия Ички ишлар вазирлигига кўра, дастлабки фаразларга биноан, картошка сақланган эски омборхона томи қалин қор ёғиши натижасида қулаган бўлиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда "вафот этганларнинг оила-аъзоларига зарурий ёрдам кўрсатиш чораларини" кўраётганини айтган.

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлиш ҳоллари бот-бот учраса-да, ўзбек расмий идораларининг жабрланганлар ва яқинларига ёрдаб бериши ноёб воқеадир.

Ўзбек меҳнат муҳожирлари ўтмишда мамлакат консуллик идораларининг ўзларига нисбатан беписанд муносабатидан шикоя қилишган.

Ўтган ой Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 1 яшар фарзанди Россия полицияси томонидан ноқонуний олиб қўйилган Нилуфар Мамасаидовага ҳуқуқий кўмак кўрсатганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг