Иқтисодий эркинлик: Ўзбекистон дунёда энг қолоқлардан

  • 17 Феврал 2017
Фото муаллифлик ҳуқуқи galenfrysinger

АҚШдаги Heritage Foundation марказининг "Иқтисодий эркинлик индекси"да Ўзбекистон дунё ва минтақадаги энг қолоқ давлатлар қаторидан ўрин олган.

Сўнгги ҳисоботда Қозоғистон Япония билан, Ўзбекистон эса Африка давлатлари билан бир қаторга қўйилган.

Вашингтондаги нуфузли иқтисодий таҳлил марказларидан бўлган Heritage Foundation бу йил 180 давлатдаги иқтисодий эркинликлар даражасини таҳлил қилган.

12 та асосий кўрсаткичлар, жумладан, хусусий мулк дахлсизлиги, солиқлар, давлатнинг бизнесни қўллаб-қувватлаши ва қонун устуворлиги каби меъзонлар бўйича Ўзбекистон 148 ўринни эгаллаган.

Айни соҳаларда Қозоғистон собиқ совет ҳудуди ва минтақада энг юқори кўрсаткични қўлга киритган.

Heritage Foundation рейтингида бу йил 42-ўринга қўйилган Қозоғистон иқтисодий эркинлик бўйича Франция ва Италияни ортда қолдирган ва Японияга (40) қарийб етиб олган.

Мамлакатда жон бошига даромад 24,268 долларни ташкил этади.

Бу Ўзбекистондан тўрт баробар ($6,068) кўп демакдир.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистондаги коррупция ва давлатнинг аралашуви мамлакат иқтисодининг эркинлашувига йўл бермаяпти.

Айни пайтда ҳисобот муаллифлари охирги пайтларда сармоя ва бизнес муҳитини яхшилаш томон қадамлар қўйилгани, жумладан, солиқлар камайтирилганини қайд этишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг