25 йил кутилган Душанбе-Тошкент парвози амалга ошмади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Сомон Эйр
Image caption Ўзбек томони парвозни нима учун тақиқлагани номаълум.

Тожикистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида 20 февраль куни амалга ошиши кутилган илк йўловчи учоғи парвози бекор қилинган.

"Сомон Эйр" матбуот хизмати раҳбари Тимур Бандишоевнинг Би-би-сига маълум қилишича, душанба куни Тошкент халқаро аэропорти тожик томонига парвознинг "тақиқлангани" ҳақида билдириш йўллаган.

Чорак аср кутилган ва икки давлат раҳбарияти ўртасидаги узоқ музокаралар натижаси бўлган парвознинг нима учун бекор қилингани номаълум.

Бу борада ўзбек томони ҳам, "Сомон Эйр" ҳам ҳеч қандай изоҳ бермаётир.

"Сомон Эйр" га кўра, илк парвозда 26 нафар йўловчилар учиши кутилганди.

Авиаширкат "ноқулайлик учун" барча йўловчилардан узр сўраган.

"Барча йўловчиларга чипта пуллари қайтарилди. Айримларга Душанбе-Хўжанд йўналиши учун чипталар қайта расмийлаштирилди", дейилади "Сомон Эйр"нинг расмий билдиришида.

20 феврал кунига режаланган парвоз Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1993 йилдан буён илк парвоз бўлиши кутилганди.

Ўзбекистон 1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши ортидан ҳаво қатновларини тўхтатган.

Ўтган вақт мобайнида икки марта парвозларни қайта йўлга қўйишга келишилган, аммо амалга ошмаганди.

10 феврал куни "Сомон Эйр" вакилларидан иборат ҳайъат Тошкентга учиб борган ва бу воқеа ҳар икки давлат матбуотида ўзаро алоқаларнинг яхшиланаётгани белгиси сифатида талқин қилинганди.

Парвозларнинг кейинги тақдири нима бўлиши ҳозирча номаълум.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.