Тошкентда беш қаватли бинода ёнғин

Фото муаллифлик ҳуқуқи Maruf Ackarov - YouTube
Image caption Тошкентдаги беш қаватли бинода келиб чиққан ёнғин ҳақида ҳали маълумотлар жуда кам.

"Тошкентнинг Чилонзор туманида одам яшамайдиган қандайдир бинода ёнғин чиққан ва аланга жиловланган".

Би-би-си боғланган Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси навбатчиси ана шундай жавоб берди.

Ўзини таништирмаган ва бошқа маълумот бера олмаслигини билдирган ходим, қурбонлар ё жабрланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқлигини таъкидлади.

Унга кўра, айни иншоот тўқимачилик корхонаси биноси бўлиши мумкин.

Ёнғин сабаблари ҳам ҳали номаълум. Шунингдек, ўт олган пайти бино ичкарисида қанча одам бўлгани ва уларнинг барчаси хавфсиз жойга олиб чиқиб-чиқилмагани ҳам маълум эмас.

Олдинроқ улкан аланга ичида қолган беш қаватли бино ва атрофида ўзбекча гапираётганлар одамлар акс этган видео интернетга қўйилганди.

Ушбу тасвирда иккинчи қаватга нарвон қўйиб, ичкаридагиларни қутқаришга интилаётган одамлар ҳам кўринади.

Шунингдек, оловни ўчириши учун сув сепаётганлар тасвири ҳам тушган.

Илгарироқ, Чилонзор тумани Чўпон-ота кўчасида ишлайдиган шахс ҳам ўз ишхонасидан туриб "тўқимачилик биноси ёнаётгани"ни кўрганини айтганди.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ