"Мажбурий жамоат иши" жиноий жазо турига айланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Courtesy

Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатаси мамлакат Жиноят Кодексига ўзгартиш ва қўшимчаларни қабул қилган.

24 февраль куни қабул қилинган ўзгартишларга мувофиқ, жиноий қонунчиликка янги жазо тури-"мажбурий жамоат ишлари" киритилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат Мамажоновнинг сўзларига кўра, ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий жазолар тизимига "мажбурий жамоат ишлари"нинг киритилиши муносабати билан қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилинади.

"Жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туриш, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллаш, дастлабки тергов, шунингдек фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилмоқда", - деб айтган қонунчилик палатаси аъзоси.

Ўзгартишлар ҳақидаги қонун Президент Мирзиёевнинг ўтган йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинаётгани айтилган.

Расмийларга кўра, бу "аҳолининг одил судловга бўлган ишончи ортишига хизмат қилади".

Мирзиёев суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ва судларнинг мустақиллигини таъминлашни ўз ички сиёсатининг устувор масалаларидан деб эълон қилган.

Аввалроқ у прокуратура тизими ходимлари билан учрашув чоғида прокуратуранинг "репрессив тизим"га айланиб қолганини танқид қилган эди.

Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқда янги жиноий жазо турига турлича муносабат билдиришмоқда.

Фэйсбукдаги ўзбек нашрларининг бу ҳақдаги хабарига шарҳ қолдирганлардан айримлари мажбурий ҳашар ва жамоат ишларига жалб этилаётган ўқитувчи ва шифокорлар "қайси жинояти учун жазоланяпти?" дея захарханда қилганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу ҳикояни баҳам кўринг Баҳам кўриш ҳақида