Милиция ходими '72 минг доллар билан ушланди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ekspert

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Тошкент аэропортида 72 минг доллардан кўпроқ маблағни ноқонуний олиб чиқишга уринган милиция ходимини қўлга олган.

Бу ҳақда Sputnik агентлиги Ўзбекистон куч тизимларидаги манбаъга таяниб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, қўлга олинган шахс Россияга почта олиб кетаётган Ўзбекистон давлат фельдъегер хизмати милиция капитани бўлган.

"Текширув чоғида Д.Шомуқимовнинг курткаси ички чўнтагидан 35 минг доллар, бел қисмидан ҳам 35 минг доллар, галстуги орасидан 4,3 минг россия рубли ва 2,5 минг доллар, курткасининг пастки чўнтагидан 100 доллар топилди. Бундан ташқари, милиция капитани ёнидан Beeline ва Ucell компанияларининг 450та сим-картаси чиқди. Валюта ва сим-карталар божхона декларациясида кўрсатилмаган", — дея МХХ вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.

Ҳодиса юзасидан жиноий текширув олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасидаги қонунбузарликларни танқид қилган эди.

У бу каби ходимларга қатъий чора кўришни талаб қилган.

"Ҳеч ким жазосиз қолмайди", - деб айтган Президент 9 февраль куни ўтган ҳукуматнинг видеоселектор йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили 4518 нафар ходим, шундан 966 нафар ходим салбий сабабларга кўра ички ишлар идораларидан бўшатилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар